Жээнбеков МХДКнинг Антикоррупция хизмати директорини ишдан бўшатди

671
МХДКнинг қошидаги Антикоррупция хизматининг собиқ раҳбари  Дуйшонбек Чоткораев. Сурат: Султан Досалиев/Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков Миллий хавфсизлик бўйича Давлат комитетининг (МХДК) Антикоррупция хизматининг директори Дуйшонбек Чоткараевни хизматдан бўшатди. Бу коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича маҳкама шаънига нисбатан танқидлар айтилгандан сўнг бўлди.

Чоткараевни хизматдан бўшатиш бўйича буйруққа 19-февралда қўл қўйилган. Президентнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, МХДКнинг Антикоррупция хизматининг директори «ўз аризасига кўра» бўшатилган.

Чоткараев махсус хизматларда 1992-йилдан бошлаб ишлай бошлаган ва уч йилдан сўнг МХДКда раҳбарлик лавозимини эгаллаган. У 2010-йиллардаги президент Роза Отунбаеванинг буйруғига кўра, МХДК раҳбарининг ўринбосари бўлиб тайинланган.

Чоткараев 2016-йнинг ноябрида бир вақтда МХДК раҳбарининг ўринбосари бўлиб келиш билан бирга, янги тузилган Антикоррупция хизматнинг директорлик лавозимига тайинланган.

Чоткараев Хавфсизлик кенгашининг мажлисида президент Сооронбай Жээнбеков томонидан айтилган танқидий фикрларидан сўнг хизматдан кетди. Президент коррупцияга қарши курашчиларни улар ўзлари «унга ботиб қолишган» деб билдириб, танқид қилган.

Жээнбековнинг айтишича, МХДКнинг қошидаги Антикоррупция  хизмати «дахлсиз шахсларнинг ҳимоячисига» айланиб қолган.

«2017-йили АКС хизмат жиноятларига қарши курашиш борасида фақатгина 22 пора олиш фактини аниқлаган. Бошқача айтганда, ўрта ҳисоб билан бир ойда бир ярим факт аниқланган», — деб билдирган президент.

Жээнбеков уларнинг фаолиятини «самарасиз» деб атаган ва Антикоррупция хизматининг кадр таркибидаги ҳар бир ходимнинг эгаллаган ўрнига тўғри келишини қараб чиқиш зарурлигини билдирган.