ТИМ: Эрондаги авиа ҳалокатда нобуд бўлганлар орасида қирғизистонликлар йўқ

723

Қирғизистон ташқи ишлар министрлигидан (ТИМ) хабар берилишича, Эроннинг марказий қисмидаги авиа ҳалокатнинг натижасида ҳалок бўлганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ. Унда 66 киши ҳалокат қурбонлари бўлган.

ATR 72 русумли самолёт 18-февралда Эроннинг Исфахан провинциясида ҳалокатга учраган — у Теҳрондан Ясуж шаҳрига учиб кетаётган  Aseman Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт бўлган.

Ҳалокат натижасида экипажнинг барча 6 аъзоси ва 60 йўловчи ҳалок бўлган. ОАВларининг маълумоти бўйича, самолёт 400 метрдан ортиқ баландликдаги Дена тоғига қулаган — ноқулай об- ҳаво одамларни излашга тўсқинлик қилмоқда.