Соғликни сақлаш министрлиги (ССМ) камчиликлари бўлгани учун немис банки совға қилган 15 та тез ёрдам машинасини қабул қилмади: баъзи бир машиналарда тегишли тиббий ускуналар йўқ, шунингдек уларнинг баландлиги талаб қилинган меъёрдан паст бўлган. Машиналарнинг умумий баҳоси 1,18 млн еврони ташкил қилади.
ССМнинг матбуот котиби Елена Баялинова «Клооп»нинг мухбирига 15 та машина талабга жавоб бермаслиги, уларнинг камчиликлари тез ёрдам кўрсатиш сифатига таъсир этишини билдирди.
«Гап бу ерда оддийгина эшиги синиқлиги каби камчиликларда эмас. Машиналарнинг катталиги талабга жавоб бермайди, унга тиббий жиҳозлар уланган эмас. Бу машина чизилиб кетгани туфайли оддийгина камчилик эмас, сўз тез ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган бу машиналарни ўзгачалигига тегишли экани ҳақида бўлмоқда», — деди у.
Унинг айтишича, ССМ бу машиналарни қабул қилмаган ва ҳозирда камчиликларни бартараф қилиш талаби қўйилган, таъминловчи билан сўзлашув юргизмоқда.
«Соғликни сақлаш министрлиги Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни истаган барча халқаро ташкилотларга ўзларининг махсулотларини етказишга катта эътибор қаратишларига дарс қатори кўрсатмоқда», — деди Баялинова.
Совағага берилган машиналарнинг умумий баҳоси 1,18 млн еврони ташкил қилади. Қирғизичстонга тез ёрдам машиналарини Немис реконструкция ва тараққиёт банки KFW «Тезкор медицина» лойиҳаси асосида берган.
Шунингдек, Баялинова фэйсбукда битимга кўра, мазкур машиналарни Қирғизистонга 2017 йилнинг 22 июлигача етказиб беришлари керак бўлганини ёзган. Бироқ уларни ярим йилдан кейингина олиш имкони бўлган.