Ҳукуматни босиб олишда айбланган муҳолифатчилар очлик акциясини давом эттиришмоқда

670
Бектур Асанов, Дастан Саригулов, Кубаничбек Кадиров ва Эрнест Карибеков

Ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилган муҳолифатчилар Бектур Асанов, Кубаничбек Кадиров жана Эрнест Карибековнинг адвокати тасдиқлашича, сиёсатчилар «умрбод очликни давом эттиришга» тайёр. Муҳолифатчилар очликни январнинг сўнгида бошлашган ва агарда уларни МХДКнинг етакчиси Абдил Сегизбаевнинг хизматдан кетиши бўйича талаби бажарилмаса дори-дармонларни ичишдан ҳам бош тортишмоқчи.

Муҳолифатчиларнинг адвокати Марс Кидикбаевнинг айтишича, сиёсатчилар очликни давом эттиришмоқда ва дори-дармонларни олишдан бош тортишмоқчи.

«Шифокорлар глюкоза, дори бериб амаллаб ушлаб турашибди. Ҳозирда улар ўта оғир аҳволда, фавқулотда Бектур Асанов қийналиб қолди. "15-февралдан бошлаб уколдан, доридан бош тортамиз" дейишяпти. Талаб – МХДКнинг раҳбари Абдил Сегизбаевнинг хизматдан кетишини исташмоқда. "У кетмагунича очликни тўхтатмаймиз, ўлсак-ўламиз" дейишмоқда», — деб билдирган у «Азаттык» радиосига берган интервьюсида.

Собиқ губернатор Бектур Асанов очликни биринчилардан бўлиб 30-январда эълон қилган, шундан сўнг унга Кадиров ва Карибеков қўшилишган. «24.kg» нашрининг  билдиришича, очлик акциясига ҳукуматни босиб олиш ҳаракати бўйича айбланаётган, бироқ соғлиги туфайли уй қамоғида ётган 70 ёшдаги Дастан Саригулов ҳам қўшилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари муҳолифатчиларнинг соғлиги ёмонлашгани бўйича февралнинг бошидаёқ билдиришган.  Тиббиёт ходимларининг айтишича, сиёсатчилар «зўрға туришибди».

Адил Турдукуловнинг айтишича, Асанов, Карибеков ва Кадиров судда томчилатувчи дори олдида бўлишган.

Сиёсий қамоқдагилар комитетининг раҳбари Зульфия Муратнинг тасдиқлашича, очликкача ҳушидан айрилиб, йиқилган.

«Асановга яқинда ички органларига операция қилинган ва унинг аҳволи оғирлаша бошлаган. Унга №47 қамоқда операция қилишган, бироқ у ҳали тўлиқ соғаймаган. Мажлисда бир неча бора ҳушини йўқотиб, ундан сўнг уни суддан олиб кетишди ва судни давом эттиришди», — деб билдирган у.

Сиёсатчиларнинг талаби — ҳозирдаги Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг раҳбари Абдил Сегизбаевнинг хизматдан кетиши.

Адвокатнинг айтишича, муҳолифатчилар Сегизбаев МХДКнинг бош раҳбарилиги вақтида ўзларига чиққан ҳукм бўйича даъво аризаси билан Олий судга мурожаат қилишдан бош тортишмоқда.

Сиёсатчилар Сегизбаевнинг судга таъсир этаётганига ишонишади.

Бунга қадар 2017-йилнинг 17-апрелида Биринчи май район  судида «ҳукуматни босиб олиш ҳаракати» учун тўрт муҳолифатчини турли муддатга 4 йилдан 20 йилгача қамаш бўйича ҳукм чиқарилган. Май ойида муҳолифатчилар ҳукмдан шикоят қилишган.

Жамият фаоллари бу сиёсатчиларга қарши жиноий иш сохта ва «уйдурма» деб ҳисоблашади.

«Халқ парламенти» ва «ҳукуматни куч билан босиб олиш» бўйича иши

2016-йилнинг мартида махсус хизмат вакиллари муҳолифатчи «Халқ парламенти»нинг аъзоларининг телефон суҳбатларини эълон қилишган.

Ҳуқуқ тартибот органлари аудио ёзувда парламентнинг IV чақириғидаги собиқ депутат Кубаничбек Кадиров, 2010-йилдаги Вақтли ҳукумат ички ишлар министрининг собиқ ёрдамчиси Дуулатбек Турдуналиев ва Жалолобод  вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов бошоломонлик уюштиришни муҳокама қилишган деб тасдиқламоқда.

Текширув вақтида МҲДК Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асановга, собиқ депутат Кубаничбек Кадировга, эксперт Эрнест Карибековга, «Кыргызалтын» давлат ишхонасининг собиқ раҳбари Дастан Саригулов ва  «Халқ  парламенти» жамоат уюшмасининг аъзолари Бекболот Талгарбеков, Толубай Колубаев, Марат Султанов, Александр Гусев ва Тойгонбек Калматовга қарши жиноий иш қўзғаган.

Муҳолифатчиларга «ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат қилиш» бўйича айб қўйилган, қўлга олинганлар ўзларига нисбатан қўйилаёган айбловларни инкор қилиб,  аудио ёзувни монтаж деб аташган. Иш судга ўтказилган.

Бу иш бўйича суд йиғини ёпиқ турда ўтказилган, уларга журналистларни, хатто айрим ҳолларда ҳақиқатчини ҳам киргизишмаган. Суд йиғинларига киришга изн олишган ҳуқуқ ҳимоячилари «Халқ парламенти»нинг аъзолари ва қамалган муҳофатчиларни сиёсий маҳбуслар деб  аташмоқда.

Муҳолифатчиларни қариндошлари ва тарафдорлари уларни тергов битгунча бўшатишни талаб қилиб бир неча  марта митингларга чиқишган. Шунингдек, улар махсус хизматни қўлга олинган сиёсатчиларга қарши қийноқлар қўллашда айблашган.

2017-йилнинг апрелида Биринчи май район суди  «ҳукуматни босиб олиш ҳаракати» учун тўрт муҳолифатчини турли муддатга кесиш ҳукмини чиқарган — Дастан Саригулов тўрт йилга озодликдан маҳрум бўлган, унинг уч йили шартли муддат. Бектур Асанов кучайтирилган тартибдаги қамоққа 12 йилга, Кубаничбек Кадиров — мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 12 йилга, Эрнест Карибеков кучайтирилган тартибдаги қамоққа 12 йилга кесилган.

Сиёсатчилар май ойида ҳукмдан шикоят қилишган ва 2018-йилнинг февралида суд муҳолифатчиларнинг ишини қайта қарай бошлаган.