МХДК Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар бўйича комитетининг бўлим раҳбарини қўлга олди

618

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, ҳимоя  ва хавфсизлик бўйича бўлимининг раҳбари Арсен Закировни қўлга олди. Амалдор бюджетдан 2 млн сомни ўзлаштириб олишда гумон қилинмоқда.

МХДКнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов Закировнинг қўлга олинишини «Клооп»нинг мухбирига билдирди.

«Ҳа, уни қўлга олишди. У ёлғиз қўлга олинган», — деди Сулайманов.

«24.kg» нашри МХДКнинг матбуот хизматига таяниб билдиришича, Закировга қарши «Ишониб берилган мулкни ўзлаштириб олиш» ва «Ҳужжатларни сохталаштириш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.

Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати етакчиси Ибраим Нуракун уулу тергов вақтида, Закировнинг қўлга олиниши бўйича изоҳ беришдан бош тортди.

«Азаттык»радиоси ўзининг маълумотларига таянган ҳолда билдиришича, 2017-йилнинг кузида Закиров Чингиз Айтматов номидаги мукофот учун 30 минг долларни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеясига ўтказиш бўйича ҳужжатларни сохталаштирган.

Бироқ парламент иш бошқармасининг сўровидан сўнг ассамблеянинг котибияти маблағнинг олинганини инкор қилган.

Закиров МХДКнинг Вақтинчалик сақлаш изоляторига қамалди.