Премьер-министр Сапар Исақов БААга Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити учун учиб кетди

743

Қирғизистон премьер-министри Сапар Исақов Бирлашган Араб Амирликларида ўтувчи ҳукуматларнинг Бутун жаҳон саммитида иштирок этиш учун учиб кетди. Исақов у ерда маҳаллий полициянинг фаолияти билан танишиш ҳамда бизнес вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқда.

Сапар Исақов БААда ўтувчи Бутунжаҳон ҳукуматлараро саммит учун учиб кетди. Саммитда 150дан ортиқ давлат ҳукуматлари давлат муассасалари фаолиятини муҳокама қилади.

Уч кунлик саммит давомида ҳукумат раҳбарларидан ташқари Жаҳон банкининг президенти Жим Ён Ким ва Жаҳон иқтисодий форумининг ижрочи директори Клаус Шваб нутқ сўзлайди.

Ҳукуматнинг матбуот-хизматидан хабар қилинишича, саммитда иштирок эшитишдан ташқари Қирғизистон ҳукумати раҳбари Бирлашган Араб Амирликларида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари фаолияти билан ҳам танишмоқчи.

«Саммит давомида Сапар Исақов маҳаллий полиция ва Амирлик ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлланилувчи илғор технологиялар билан танишиб чиқади», — дейилади маълумотда.

Матбуот хизмати билдиришича, премьер-министрнинг амирликнинг ворис шаҳзодаси Аль-Фуджейра Хамадом бин Мухаммед Аль-Шарки, Дубай амирлиги полициясининг раҳбари  генерал-майор Абдуллоҳ Халифа Аль Марри, Абу-Даби Тараққиёт фондининг директори Муҳаммад Саиф Аль-Сувайди билан учрашиши кутилмоқда.

Шу билан бирга Қирғизистон ҳукуматининг етакчиси йирик ширкат вакиллари билан сўзлашувлар юргизишни истайди.