Исаков: «Ақлли шаҳар» ишга тушгандан сўнг патруллар йўлларда турмайди

711
Премьер-министр Сапар Исаков. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизматидан

Премьер-министр Сапар Исаков Бишкек мэриясининг коллегиясида билдиришича, қоида бузарликларни тасвирга олувчи «Ақлли шаҳар» лойиҳаси ишга туширилгандан сўнг патрул милиционерлар ҳайдовчиларни текшириш учун йўлнинг четларида туришмайди.

Ҳукумат раҳбари мажлис вақтида маълум қилишича, «Ақлли шаҳар» ишга киритилиши билан патрул  милицияси камералар ўрнатилган машиналар билан Бишкекдагина  йўл хавфсизлигини назорат қилишади.

Исаковнинг айтишича, «Ақлли шаҳар» ишга оширилгандан сўнг ҳуқуқ бузарликларнинг сони «кескин камаяди» — кузатув камералари Бишкек бўйича барча ерларга: бозорларга, савдо марказларига ва мактабларнинг атрофига ўрнатилади.

«Агарда қандайдир бир жиноий ҳуқуқ бузарликлар бўлса, одамнинг сурати юкланади ва тизим уни бутун шаҳар бўйича излайди», — деб билдирди Исаковнинг айтганларини «24.kg» нашриёти.

Премьер-министрнинг матбуот котиби Урмат Кабилова «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюси вақтида  ҳукуматда мутахассислар маълумотларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи бошқарув марказини тузиш устида ишлашаётганини айтди.

«Ҳозирча биз у ерда ИИМ, МХДК ҳамда ФҲМнинг вакиллари биргаликда, 20 одам ишлайди деб тахмин қиляпмиз», — деди у.

Ҳукумат «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича Бишкек кўчаларида илк камераларни январнинг охиригача  ўрнатишни ваъда қилган, бироқ ундан сўнг Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) камераларни ўрнатиш ноаниқ муддатга сурилганини билдирди.

«Хуавэй» билан шартнома

Қирғизистон ҳукумати 11-январда «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича камераларни ўрнатиш учун «Хуавэй» компанияси билан шартнома тузган. Лойиҳага инвестициянинг миқдори 60 млн долларни ташкил қилади. Камераларни ўрнатишга кетган харажатлар инвесторларга жаримадан тушган пуллар ҳисобидан тўланади.

Премьер-министр Сапар Исаковнинг айтишича, компания Бишкек ва Ўшда 70 камера ўрнатади. Тўпланган жарималар Қирғизистон томонидан бошқарилишини қўшимча қилди.

Лойиҳа бир ярим йилга ҳисобланган, у битгандан сўнг камераларни давлат «Инфоком» ишхонаси бошқаради.

Инвестиция шартномасини 2015-йили бошланган молия полицияси томонидан «Хуавэй»га нисбатан текширувлар олиб борилаётган бир вақтда тузишди — терговнинг версияси бўйича, Хитой компаниянинг Бишкекдаги филиали Эркештамдан Ўшгача толали-оптика алоқа линияларини қурулиш баҳосини юқори кўрсатган.

Шу сабабдан молия полицияси «Хуавэй»нинг Бишкекдаги идорасининг барча ҳисобларини ва мулкини қамоққа олган. Компаниянинг Қирғизистондаги етакчилигига қарши сиртдан қамоққа олиш ҳукми чиқарилган.

Ҳукумат 2011-йилдан бери Бишкек йўлларига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича қоида бузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишни ваъда қилиб келади. Бироқ  шундан бери Бишкекнинг кираверишидаги чорраҳаларгагина бир неча камералар ўрнатилган.

Ҳукумат икки тендер ўтказган — биринчи танлов қоида бузарликлар билан ўтган, иккинчиси тендер туфайли эса ҳукумат ҳали ҳам конкурсда ғолиб бўлган «Стилсофт Бишкек» компанияси билан судлашмоқда. Лойиҳа 60 млн долларга баҳоланган.