ИИМ: Официант Исаевни тинглаш үчүн диктофон ўрнатганини тан олди

666

Кафенинг ходими тинглаш жиҳозини унга яқиндан таниш бўлмаган одам берганини тан олди. Ҳозирда ишнинг материаллари Бишкек прокуратурасига ўтказиб берилди.

Ички ишлар министрлигининг (ИИМ) матбуот хизмати етакчиси Бакит Сейитов «Азаттык» радиосига билдиришича,  тергов гуруҳи ИИМнинг махсус назорат бошқармаси собиқ раҳбари Талант Исаевни ва депутат Канибек Иманалиевни тинглашга алоқадор бўлган «Обама» кафесининг маъмури билан официанти сўроқ қилди.

«Ўша ердаги официант овоз ёзиб олувчи жиҳозни қўйганини бутунлай тан олди. Унга унча яқин таниш бўлмаган йигит келиб берган экан. Уни ҳам "яхши танимайман" деяпти», — деб билдирган Сейитов.

Унинг айтишича, ишнинг барча материаллари Бишкек прокуратурасига ўтказиб берилган.

«Клооп»нинг мухбирида изоҳ олиш учун «Обама» кафесининг вакиллари билан алоқа қилиш имкони бўлмади.

ИИМга қарашли Давлат мутахассислаштирилган назорат бошқармасининг собиқ раҳбари Талантбек Исаев 8-февралда Бишкекнинг «Обама» кафесида депутат Канибек Иманалиев билан тушлик қилаётган вақтда столнинг остига жойлаштирилган «тинглаш жиҳози» топганини билдиришган.

Исаевнинг айтишича, у милицияга ариза ёзмасликка қарор қилган, сабаби «уни кўпдан бери кузатиб юришади».

«Мен видеони талаб қилдим. Кўрсак жиҳозни бизга хизмат қилган официант жойлаштириб кетган экан. Менинг танишларим милицияга мурожаат қилишибди», — деб билдирган Исаев «24.kg» нашрига.

Ўша куни «Обама» кафесининг бошқарувчиси Айгерим Абакирова «Клооп»нинг мухбирига уларнинг ходими тинглаш уюштирилишига иштирок этганини рад этган.

«Видео исбот бор ва у ерда қўшни столда ўтирган мижоз овқатланиб бўлиб, қўйиб кетгани қўриниб турибди. Ҳозирда барча видеоматериаллар Биринчи май РИИБида», — деб маълум қилди Абакирова.

Талантбек Исаев — судланган депутат Канатбек Исаев иккиси ака-ука. Канатбек Исаев 2008-2010-йиллар оралиғида Токмокнинг мэри бўлиб турган вақтда Токмокда муниципиал бозор ва автостанцияни қуриш бўйича сохта тендер ўтказиш ва коррупция бўйича айбланган.

2017-йилдаги президент сайловининг олдида Канатбек Исаевга «ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик» бўйича айб қўйилган. Шундан сўнг Талантбек Исаев ИИМга қарашли Давлат мутахассислаштирилган назорат бошқармасини бошқариш хизматидан кетган.