Бишкек мэри иссиқлик марказидаги авария туфайли хизматдан кетмайди

615

Бишкек мэрия Албек Ибраимов билдиришича, Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авария туфайли хизматдан четлатишни тўғри деб ҳисобламайди, сабаби мэрия стратегик объектлардаги техник бузилишлар учун жавобгар эмас.

Шаҳар раҳбари агарда Бишкек ИЭМдаги авария ҳолатига якка ўзи айбдор бўлса хизматдан кетиши тўғри бўларди деб ҳисоблайди.

«Агарда бу мен жавоб берадиган ҳудуд бўлса, унда ўлканинг етакчилари мени хизматдан олар эди. Кўп қаватли уйларнинг 85 фоизи иссиқлик билан таъминланган "Бишкек ИЭМ" ва "Бишкек иссиқлик тармоғи"  "Миллий энергетика холдинг"нинг қарамоғида», — деб келтирди «Спутник» нашрии Ибраимовнинг сўзларини.

Ибраимовнинг айтишича, мэрия Бишкекнинг техник объектларидаги авариялар учун масъул эмас.

«Биз шаҳар қурулишининг 15 фоизини иссиқлик билан таъминлаган ишхона учун жавоб беришга  тайёрмиз, бироқ  у тўхтовиз ишлаб турди», — деб билдирди Ибраимов.

Премьер-министр Сапар Исаков 31-январда ИЭМдаги аварияга аталган парламент мажлисида шаҳар мэрига ён босган. Ҳукумат раҳбарининг айтишича, Ибраимов «куну тун» ишлаган.

«У шунчаки ошкора одам эмас. Иссиқ жойларни уюштириш, иссиқ чой ва иссиқ матоларни тарқатиш ишларининг барчасини мэрия бажарган», — деб тушунтирган Исаков депутатларга.

Бишкекнинг хонадонларида  ҳаво ҳарорати 26-январда ИЭМда бўлган авария туфайли кескин пасайган, шунингдек, иссиқ сув ва электр энергиясини бериш тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳарорати Бишкекда Цельсий бўйича -10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келиб қолган. Бишкекликлар уйларини иссиқлиқ билан таъминлаш авариядан беш кун ўтиб бартараф этилган.

ИЭМдаги авария факти бўйича «Масъулиятсизлик» моддаси асосида жиноий иш қўзғалган. Ҳукумат февралнинг охиригача авария сабабларини ва айбдорларни аниқловчи ведомстволараро комиссия тузган.