«Уларнинг ўзи порахўрликка алоқадор» — Жээнбеков куч тизимларини самарасизликла айблади

691

Сооронбай Жээнбеков ўзининг президентлик давридаги илк Хавфсизлик кенгашининг мажлисини куч органлари ва бош прокуратурани танқид қилиш билан бошлади. Президент куч тузумларини порахўрлик билан «бесамар» кураш учун танқид қилди.

Йиғин 8-февралда «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтди — у коррупция билан курашга, ҳуқуқни ҳимоя  қилиш органларининг ва назорат муассасаларининг ишига бағишлади. Жээнбеков коррупцияга қарши курашиш фаолиятини танқид қилди. Унинг айтишича, куч  тузумлари коррупцияга ўзлари «ботиб» қолган.

Президентнинг фикрича, судлар, прокуратура, молия полицияси, махсус хизматлар ва ички ишлар органлари ўз вазифаларини «тўлақонли» бажаришолмаяпти.

Жээнбеков порахўрлик даражасини текширувчи «Трансперенси интернейшнел» халқаро ташкилот рейтинги бўйича Қирғизистон 176 ўлканинг ичидан 136 ўринда турганини исбот қатори келтирди.

«Бир қанча ижобий динамикага қарамай, бизнинг халқаро рейтингимиз ҳали ҳам пастлигича қолмоқда.  Бизнинг позициямизни асосан суд, ҳуқуқни ҳимоялаш ва бошқарув органлари пасайтиришмоқда», — деди президент.

Судлар ва прокуратурага танқидий фикр

Жээнбековнинг билдиришича, бош прокуратура порахўрлик билан «самарали» кураша олмайди, шу сабабли давлат органлари коррупциянинг олдини олиш масаласида бироз бўлса ҳам умумий ҳаракат йўқ.

«Ноқонуний ва асоссиз текширувлар кўп. Давлат органлардан ва қишлоқ ҳукуматларидан текширувчи органлар томонидан бирини бири такрорлаган текширувлар юргизилаётгани тўғрисида кўплаган аризалар менга келмоқда. Уларни тўхтатиш, назоратга олиш прокуратурага юклатилган», — деди Жээнбеков.

Унинг айтишича, 2016-йили прокуратура саккиз мингдан ортиқ текширув юргизиб, унинг 8 фоизигагина жиноий иш қўзғаган.

Жээнбеков суд органларининг ишини ҳам танқид қилди,  сабаби судларнинг кўпчилиги «атайлаб» ишни чўзган ҳолатлар кўп ва адолатга эришмай, узоқ вақт судма-суд юрган фуқаролар кўп.

«Ҳеч қандай ҳукм чиқмасдан, ойлаб йиллаб вақтинча сақлаш жойида ётганлар ҳам бор. Уларнинг ўзигина эмас, оиласи ҳам қўша жабрланмаяптими? Қонунда белгиланган вақтда қамалиб ёки оқланиши керак», — деди Жээнбеков.

Жээнбеков агарда қонунларни бузса судлар ва ҳуқуқ тартибот органларининг ишига аралишишга тайёр эканини билдирди.

«Оғир жиноят қилганига қарамай қамоқдан бўшатилганлар бўйича афсуски фактлар бор. Бундай вақтда мен бефарқ кузатувчи бўлиб тура олмайман. Қонунни бузганлар, ҳуқуқ тартибот органларининг ходими ёки судья бўладими ҳеч ким жазосиз қолдирилмайди », — деб билдирди президент.

Ҳуқуқ тартибот органлари «яширин схемаларга жалб қилинган»

Президент билдиришича, куч тузумлари коррупция туфайли жиноятчилик билан «мувафақиятли» курашмаяпти.

«Жиноий гуруҳларга пулларнинг оқиб боришини хуқуқ тартибот ва суд идораларидаги юқори лавозимли шахсларнинг иштирокисиз амалга ошириб бўлмайди». Куч тузумларида коррупция бўлмаса, криминал гуруҳлар бу ишларни қила олмайди», — деди Жээнбеков.

Унинг айтишича, ҳуқуқ тартибот органлари «яширин схемаларга алоқадорлиги» ва турли сабаблар билан жиноий ишларни қўзғаётганлиги аниқ.

Жээнбеков билдиришича, сўнгги икки йилда 76 мингдан ортиқ жиноий қўзғалган, бироқ бу ишларни 30 фоизигина судга оширилган.

«Айни вақтда 656 иш жиноят таркиби йўқлигидан қисқартирилган. Демак, 656 иш ноқонуний қўзғалган», — деб хулоса қилди у.

Президент Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети қошидаги Антикоррупция хизматини (АКХ) танқид қилди.

«2017-йили АКХ хизмат жиноятларига қарши курашиш бўйича 22 порахўрлик факти аниқланган. Бошқача айтганда, ўрта ҳисобда бир ойда бир ярим факт аниқланган», — деди президент.

Жээнбеков уларнинг фаолиятини «самарасиз» деб атаган, АКХнинг кадр таркибида бўлган ҳар бир ходимнинг эгаллаган ўрнига тўғри келишини ўрганиб чиқиш зарурлигини билдирди.

Қирғизистондаги коррупция

Сўнгги саккиз йилда коррупцияни даражасини ўрганувчи Transparency International халқаро ташкилотнинг рейтинги бўйича 176 ўлканинг ичидан 136 ўринга кўтарилган — рейтингда жами 176 ўлка қатнашади.

Ҳукумат алмашгандан сўнг 2011-йили келган президент Алмазбек Атамбаев коррупция билан курашни ўз сиёсатидаги асосий йўналиш деб билдирган.

Асосан, коррупция билан айблов бўйича энг катта жиноий ишлар Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеевга, собиқ муҳолиф депутатлар Ахматбек Келдибеков ва Омурбек Текебаевларга қарши қўзғалган.

Бироқ  ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар маиший турмушдаги ва тизимли коррупция сақланиб келаётгани, сиёсатчиларга қарши жиноий ишлар ҳукуматнинг рақибларига қарши қўзғалаётгани учун ҳозиргача ҳукуматни танқид қилиб келишади.