Суд «Ата Мекен» адвокатининг Атамбаевга қарши шикоятини рад этди

665

Бишкекнинг Биринчи май район суди «Ата Мекен» муҳолиф партиясининг юристларини собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши даъво аризасидан воз кечди. Юристлар— Атамбаевнинг «чириган партия» ва «мародер» деган сўзлари туфайли — ор-номус ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун уни судга беришган.

«Ата Мекен» партиясининг юристи Таалайгул Токтакунова «Клооп» мухбирига берган интервьюсида Биринчи май район судининг йиғилиши 7-февралда ўтганини айтган.

«Атамбаев  вакилининг сўзларига ва экспертларнинг хулосаларига кўра, Атамбаев "Ата Мекен" партияси ҳақида айтган эмас ва агарда "чириган" деган сўз кимнингдир  шаънига нисбатан айтилмаса, унда у камситиш бўлиб ҳисобланмайди», — деди Токтакунова.

Адвокат ҳозирча рад этилишни изоҳловчи суд қарорининг бир қисмини олмаган — иккинчи қисмини олгандан сўнг у қарордан Бишкек шаҳар судига шикоят қилишни режалаштирмоқда.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 2017-йилнинг мартида маданият тармоғидаги ривожланишлар учун қирғизистонликларга мукофотларни топшираётган вақтда айрим партияларни «чириган», шунингдек айрим сиёсатчиларни «мародерлар» деб атаган.

«Ата Мекен»нинг вакиллари Атамбаевнинг сўзларини камситиш деб ҳисоблаб, уни судга беришган. Бишкекнинг Биринчи май район суди «чирик» деган сўзга лингвистика экспертизасини тайинлаган — экспертлар бу сўз «камситиш» бўлиб ҳисобланмайди деб аниқлаган.

Собиқ президентнинг вакили Айжан Кадирова Атамбаевнинг «чириган» партия ҳақидаги сўзи «Ата Мекен»нинг шаънига айтилган эмас деб тасдиқлаган. Бироқ Кадирова улардан судга даъво аризаси тушмаганлигини айтиб, бу сўз қайси партиянинг шаънига тегишли эканини очиқламаган.

Текебаевга қарши жиноий иш

Бишкекнинг Биринчи май район суди 2017-йилнинг 16-августида Текебаевни россиялик ишбилармон Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдордаги пора олиш бўйича айбдор деб топган. Унинг мулкинини давлат ҳисобига ўтказиш билан тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум қилишган. Ноябрда Олий суд ҳукмни ўз кучида қолдирган.

Терговнинг версияси бўйича, Текебаев пулларни олгандан сўнг Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга мумкинчилик олиб бериши керак эди. Дуйшонкул Чотонов бу ишга ўртамчи бўлган.

Сиёсатчининг адвокатлари ҳукмдан шикоят қилишган, бироқ Бишкек шаҳар суди биринчи инстанциянинг қарорини кучида қолдирган.

Текебаев ўз айбига иқрор бўлмай, бу ишни ҳукуматнинг «сиёсий буйруғи» деб атамоқда.

Муҳолифатчини 2017-йилнинг февралида унинг Қирғизистон ҳукумати билан президент Алмазбек Атамбаевнинг шаънига айтган танқидлар асосида қамоққа олишган.

Сиёсатчи президентнинг ташаббусларига қарши чиқа бошлаган, асосийси, «Ата Мекен» партияси 2016-йилнинг охирида қабул қилинган Қонституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши чиқишган.