Асанов номидаги ҳарбий лицейдан 13 курсант Жалдаги низодан сўнг ўқишдан четлатилди

609

Дайир Асанов номли ҳарбий лицейнинг етакчилиги Бишкекдаги Жал кичик районининг яшовчилари билан бўлган жанжали учун 13 курсантни ўқишдан четлатди. Шунингдек, воқеа туфайли ички текширув вақтида икки офицер эгаллаган хизмат вазифасидан бўшатилди.

Мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг матбуот хизматидан 13 курсант қайта ўқишини давом эттира олмайдиган тарзда ҳарбий лицейдан чиқарилганини «Клооп»нинг мухбирига билдирди.

«Аввалига олти кишини чнтлатишмоқчи эди, бироқ уларга бошқалар ён босиб, натижада 13таси ўқишдан олинди», — деб билдирди матбуот хизматидан.

Ҳарбий лицейнинг маъмурияти курсантлар ўқишдан четлатилгани ва текширишлар тўғрисида «Клооп»га изоҳ беришдан бош тортишди.

Ҳозирда лицейда текширув давом этиб, уни ИИМнинг, Таълим министрлигининг ва Мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг ходимлари олиб боришмоқда.

Ўқишдан четлатилган курсантларнинг ротасига жавобгар икки офицерга ҳам қарши текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳарбий лицейнинг курсантлари ва Жал кичик районининг яшовчилари ўртасидаги воқеа 4-февралда бўлган. Жанжал дам олиш куни икки курсант маҳаллий компьютер клубга келганда бошланганини милициядагилар билдирган.

Жанжалдан сўнг милицияга бир офицерни қўшиб, олти киши етказилган.

Лицейнинг маъмурияти «аҳоли билан лицей курсантлари ўртасида ҳеч қандай муштлашув бўлмаган» деб маълум қилган. Лицейнинг раҳбари Марат Дуйшоновнинг айтишича, курсантлар билан маҳаллий аҳоли ўртасидаги бундай жанжаллар «20 йилдан бери бўлиб келади».