Тожикистон қирғизистонликлар томонидан қурилган кўприк сабабли чегарадан ўтиш пункитини вақтинча ёпди

639

Тожикистон Қирғизистон билан чегарада жойлашган беш чегара постларидан иккисининг фаолиятини тўхтатди ва Баткен вилоятининг Сой қишлоғидаги кўприкдан ўтиш йўлини ёпди. Бунга қирғизистонликлар ўқувчилар учун баҳсли бўлган чегара ҳудудидаги Сад каналига кўприк қуригани сабаб бўлган.

Қирғизистон Давлат чегара хизматининг матбуот хизмати хабар қилишича, Тожикистон харбий хизматчилар кўприкни ўтиш учун очиқ қолдирганлар ва ҳудудни тарк этганлар.

Аввалроқ матбуот хизмати Тожикистон «Кулунду» ва «Кайрагач» ўтиш йўлларини бир томонлама ёпгани ҳақида хабар берган эди.

Бундан ташқари, Тожикистон чегарачилари Баткен вилоятидаги Сой ҳудудида жойлашган кўприкни ёпдилар ва у ерга ўз чегарачиларини жойлаштирди.

Қирғизистон чегарачилари берган маълумотга кўра бунга Баткен вилоятининг Сад аҳоли пункитининг аҳолоси баҳсли ҳудуддаги каналга кўприк қурганликлари сабаб бўлган.