Бош прокуратура Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси (ЙҲХТББ) етакчисининг ўринбосари Иманали Саркуловнинг милиционерларни рухсатсиз видеога олиш тақиқланади деган баёнини «ножўя» деб атади ва унга огоҳлантириш берди.
Бош прокуратура 7-февралда ЙҲХТББ раҳбарининг ўринбосари Иманали Саркуловнинг айтганларини «ножўя» деб атади.
«Қирғизистоннинг ҳозирги қонунлари хизмат вақтидаги ЙҲХТББ ходимларининг ҳаракатларини фото-видеога олишни тақиқлаган эмас», — деб билдирди бош прокуратуранинг маълумотида.
ЙҲХТББнинг матбуот котиби Нурбек Токтосунов «Клооп»нинг мухбирига Бош прокуратуранинг қарорига боғлиқ изоҳ беришдан бош тортди.
«Прецедент» компаниясининг юристи Иляна Жедигерованинг хабар беришича, бундай билдирувлар такрорланса Саркуловго 5 минг сомдан 10 минг сомгача жарима солиниши мумкин.
Суд билан таҳдид
Иманали Саркулов патрул милиционерларни рухсатсиз видеога олиш учун судга бериш билан қўрқитган. Унинг айтишича, ЙҲХТББнинг бошқаларники каби фуқаролик ҳуқуқлари бор, шу сабабли уларни рухсатисиз видеога олиб, эълон қилганларни судга бера олади.
Шундан сўнг «Сафари» ҳаракатининг фаоллари Саркуловнинг устидан Бош прокуратурага ариза ёзишларини билдиришган. Фаоллар «ҳар бир киши маълумотни оғзаки, ёзма ёки бошқача йўллар билан тарқатишга ҳуқуқли» дейилган Конституциянинг 33-бандига таянишган.
«Прецедент» компаниясининг юристлари фуқаролар патрул милиционерларни ЙҲХТББнинг рухсатисиз видеога олиб, уни интернетга эълон қилишга ҳуқуқлари борлигини «Клооп»нинг хабарчисига билдиришган.