Бишкек шаҳар суди Саляновага қарши ҳукмни ўзгартирмади

559
Собиқ бош прокурор Аида Салянова суд залида. Сурат: Самат Жумакадиров/«Азаттык»

Бишкек шаҳар суди собиқ бош прокурор Аида Салянованинг жазо ўташ муддатини 2029-йилгача қисқартириш билан беш йилга қамоқда қолдирди. Салянова бу қарорни Олий судда шикоят қилмоқчи.

Бишкек шаҳар суди ҳукмни 7-февралда чиқарди. Суд Аида Салянова адвокатларининг шикоятларига қараб, ҳукмни ўзгартиришсиз қолдирди.

Салянованинг жазо ўташ муддатини қизи 14 ёшга етмагунча 2029-йилга қадар қисқартириб, мулкини давлат ҳисобига ўтказиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқаришди.

Давлат прокурори Саляновага қарши жазони саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан кучайтиришни сўраган.

Унинг адвокатлари билдиришича, ҳукм юзасидан Олий судга шикоят қилишади, Салянова эса ўзига қарши ишни «тўқима» деб атади.

«Бошиданоқ бу цирк бўлган. Судга ҳеч қандай далилларнинг кераги йўқ. Менга қарши етти бобдан иборат иш тўқилган. Суд жуда ҳам айирмачилик билан ҳаракат қилмоқда. Бизнинг ҳукумат қонун билан сиёсатни ўртасида сиёсатни танлайди», — деди Салянова ҳукм чиққандан сўнг.

Салянованинг юристлари бир неча марта суддаги қоида бузарликлар тўғрисида билдиришган — сўнги сўз вақтида Салянова ҳам, адвокатлар ҳам ўз сўзларини охиригача билдириша олмади. Шунингдек, собиқ бош прокурорга  сўнгги сўз вақтида ўз фикрини хулоса қилишга йўл қўйишмади.

Аида Салянова иши

Бош прокуратура Аида Саляновага қарши жиноий ишни 2016-йилнинг декабрида «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» банди бўйича қўзғаган.

Давлат айбловининг версияси бўйича , Салянова юстиция министри бўлиб турган вақтда собиқ президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевнинг лицензиясини ноқонуний узайтириб берган.

Депутат бу айбловлар сиёсий характерга эга деб ҳисоблайди— 2016-йили Салянова Атамбаев таклиф қилган Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши чиққан.

Бишкекнинг Ленин район суди 2017-йили депутатни «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» банди билан айбдор деб топган. Суд Саляновага мулкини давлат ҳисобига ўтказиш ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.

Бироқ депутатлар унинг фарзанди 14 ёшга етгандан сўнг жазо муддатини ўтай бошлашига рухсат беришган.