АҚШ Қирғизистон мактабларини қўллаш учун 1 млрд сом ажратди

676

АҚШ ҳукумати Қирғизистонда 2018-2021-йилларда таълим тизимини қўллаш мақсадида 1 млрд сом ажратди. Маблағлар бошланғич синфларга таълим бериш ва иссиқ овқат билан таъминлашнинг сифатини яхшилашга сарфланади.

Қирғизистон мактаблари учун Америка ҳукумати молия ажратгани бўйича маълумотни «Клооп»нинг мухбирига АҚШ элчилигининг матбуот хизматидан билдиришди.

«Мактабларда иссиқ овқат беришни таъминлаш, муаллимлар учун тренингларни ўтказиш ва бошқа керакли қўллов бериш билан дастурнинг лойиҳалари мактабларда ижобий ўзгаришларни кўпайтиришга имкон беради», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Элчиликдан 1 млрд сом халқаро «Мерсико» ва «Болаларни асранг (Спасите детей)» ташкилотлари орқали етказилиши билдирилди.

«Мерсико»дан «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, ажратилган маблағга уч йилнинг ичида 2018-йилдан бошлаб 2021-йилгача 430 та мактабнинг бошланғич синфларининг 86 минг ўқувчиси иссиқ овқат билан таъминланади.

Айни пайтда 350 та мактаб Қирғизистоннинг олис тоғли районларида жойлашган.

Бундан ташқари, мазкур ташкилотдан 100 млн сомга  ошхона жиҳозлари сотиб олинишини ва яна 17 млн сомга  айрим мактабларда таъмирлаш ишлари юргизилишини аниқлашди.