Авария туфайли Бишкек иссиқлик марказининг раҳбари хизмат вазифасидан вақтинчалик четлатилди

666

Нурлан Омуркул ўғли Иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) раҳбарлик лавозимидан вақтинчалик четлатилди. Ҳозирда 26-январь куни иссиқлик марказидаги авариянинг келиб чиқиш сабабини текшириш ишлари юргизилмоқда.

«Электр станциялар» ишхонаси Бишкек ИЭМдаги авариянинг келиб чиқиш сабабини текшириш ва тергов қилиш вақтида Омуркул ўғлини ишдан четлатди.

Миллий энергетика холдингнинг матбуот котиби Аман Калибеков бу маълумотни «Клооп»нинг мухбирига тасдиқлади. Унинг айтишича, «Электр станциялар» етакчилиги Омуркул ўғлининг 2-февралда ўтган эрталабки йиғилишда ишдан вақтинчалик четлатишга қарор қилган.

«Барчаси қонун доирасида бўлган. Ҳукумат ИЭМнинг раҳбарини ишдан четлатишни таклиф қилган. Шунинг учун "Электр станциялар" етакчилигини тергов вақтида ишдан четлатишга қарор қилишган», — деди Калибеков.

Матбуот котибининг айтишича, ИЭМнинг раҳбари бўлиб Таалай Бектенов тайинланган.

Премьер-министр Сапар Исаков 30-январда Миллий энергетика холдингга Бишкек ИЭМнинг раҳбари Нурлан Омуркул ўғли ва «Электр станциялар» ишхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Бердибек Боркоевни ишдан бўшатишни таклиф қилди.

Бош прокуратура Бишкек ИЭМдаги авария факти бўйича «Масъулиятсизлик» банди асосида жиноий иш қўзғаган. Прокуратуранинг матбуот хизматига жавобгарликка Давлат саноат комитети, Миллий энергетика холдинг, «Электр станциялар» ишхонаси, Бишкек ИЭМ ва бошқа давлат органларнинг амалдорлари тортилишини маълум қилган.

Бишкек  хонадонларида температура 26-январда ИЭМда бўлган авария туфайли кескин пасайган, шунингдек, иссиқ сув ва электр энергияси бериш тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳарорати Бишкекда Цельсий бўйича -10дан -25гача бўлган вақтга тўғри келиб қолган. Иссиқлик билан таъминлаш авариядан беш кун ўтгандан сўнг деярлик тўлиқ бартараф этилган.