Қадамжойда олтин конини қазишга қарши митинг бўлди

841

Баткендаги Қадамжой районининг аҳолиси Шамбесай олтин кони бўйича митингга чиқишди. Район ҳокими Жанибек Исаков митинг бўлмаганини — шунчаки қишлоқ турғунлари компаниянинг вакиллари билан учрашув ўтказганини билдирди.

Қадамжойнинг Майдан қишлоғи яшовчилари 2-февралда олтин конини қазишга қарши митингга чиқишди деб ёзган «Азаттык» радиоси.

Маълумотга кўра, плакатлар билан чиққан мингга яқин одам олтин конини ёпишни талаб қилишган. Уларнинг фикри бўйича, олтинни қазиш ишларини юргизиш билан экологияга ва соғлиққа зарар келтиради.

Район ҳокими Жанибек Исаков «Клооп»га маълум қилишича, 2-январда митинг эмас, маҳаллий аҳоли билан австралиянинг Z-Explorer компанияси вакилларининг учрашуви бўлган.

«Компания вакиллари қазиш ишларида қўлланилувчи янги технологияни намойиш қилишни исташган. Бироқ, халқ плакатлар билан келишган, барчаси митинг бўлган деп ўйлашяпти», — деди Исаков.

Унинг айтишича, аҳоли 2012-йилдан бери қазиш ишларига қарши чиқиб келишади.

«Аҳоли компания вакиллари билан учрашгандан сўнг Адахан Мадумаров келиб, сўзлай бошлаганда биз чиқиб кетганмиз», —деди ҳоким.

Баткен вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Дамира Юсупова «Клооп»га вазият тинч ва тўлиқ назорат остида эканини хабар қилди.

Шамбесай конидаги олтин заҳираси 8 тоннага яқин деб таҳмин қилиб келинади. Конни текшириш ишлари 2007-йили бошланиб, қазиш ишларига рухсат лицензияси 2012-йили берилган. Шу кунга қадар лицензиянинг эгалари бир неча бор алмашган.

Муаллиф: Алмашкан Кубатбек кызы