Британ нашри Қирғизистонни 2018-йили туризм учун «ривожланаётган йўналиш» деб атади

666

Британиянинг Wanderlust журнали 2018-йили саёҳат учун энг яхши ўлкаларнинг рейтингини эълон қилди— бу рейтингда Қирғизистон «Ривожланиш йўлида» номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

Wanderlust 1-февралда 2018-йили саёҳат учун энг яхши ўлкаларнинг рейтингини эълон қилди — унда Қирғизистон «Ривожланиш йўлида» номинациясида биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўринни Эрон, учинчини — Грузия эгаллаган.

«Бу ерда Буюк Ипак йўлини ҳис қиласиз. Ипаклар, қимматбаҳо тошлар ва зираворлар ортилган карвон билан савдогарлар овози — бу нарсаларни ҳали ҳам ҳис қилиш мумкин. Қирғизистон тезлик билан сизларни бу афсонавий йўлга олиб чиқувчи дарбозангизга айланиб бораётгандек сезилади», — деб ёзган Wanderlust.

Рейтинг ғолибларини тақдирлаш маросими 1-фералда Лондонда бўлиб ўтади. Маросим йирик туристик ярмарка ўтаётган «Олимпия» кўргазмалар мажмуасида ўтди.

Маросимга Қирғизистон номидан элчи бўлиб Гулнара Исакова қатнашганини Қирғизистон Ташқи ишлар министрлигининг (ТИМ) матбуот хизмати маълум қилди.

Искакова Wanderlust ва унинг ўқувчиларига, ўлканинг туризм бўйича имониятига юқори баҳо бергани учун миннатдорчилик билдирди, тадбир қатнашчиларига шу йилнинг сентябрь ойида Иссиқкўл соҳилида  ўтувчи Бутунжаҳон қўчманлар ўйинига ташриф буюришни таклиф қилди.