Ноокенда икки киши ўйинчоқ тўппонча билан бир аёлни қўрқитишган ва 1 млн сом пулини ўғирлашган

752

Жалалобод вилоятининг  Ноокен районида ўзини "электрик" деб таништириб, икки эркак киши бир уйга киришган. Улар уй эгасини ўйинчоқ тўппонча билан қўрқитиб, 1 млн сомини тўнаб кетишган.

Жалалобод вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Миктибек Турдубеков «Клооп»га билдиришича, воқеа 19-январь куни Ноокеннинг Маси қишлоғида бўлган.

20-25 ёшдаги икки фуқаро "электрик"миз деб, аёлни тўнаб кетган.

«Келинни ўйинчоқ тўппонча билан қўрқитиб, оғзини "скотч" билан ёпишган. Шундан сўнг унинг қўл-оёғини боғлаб, уйдаги сейф ва олтин буюмларини олиб кетишган», — деди Турдубеков.

Милиция сейфда 1 млн сомга яқин пул бўлганини айтди. Гумондорлар ҳозирда қидирилмоқда. Уларга қарши «Талончилик» банди бўйича жиноий иш қўзғалди.

Муаллиф:  Айбике Амангелди кызы