Қирғизистон халқаро такшилотларга аъзо бўлиш учун бир йилда 442 млн сом сарфлади

686

Қирғизистон ҳукумати 2017-йили халқаро ташкилотлар ва интеграция уюшмаларининг аъзолик ва улуш бадаллари учун 442,5 млн сомдан ортиқ маблағ сарфлаган.

2017-йили Қирғизистоннинг аъзолик ва улуш бадаллари 39 халқаро ташкилотлар ва уюшмалар олган. Энг кўп тўловни Қирғизистон ЕОИИнинг фондига жўнатган — бу 152,8 млн сом*.

Қирғизистон номидан энг оз тўловни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокидаги Ҳукумат раҳбарларининг кенгаши ҳузуридаги Байналминал аскарларнинг ишлари бўйича комитети олган — 60,8 минг сом.

БМТ ва унинг ведомстволари  умумий ҳисобда Қирғизистондан 32,9 млн сом, халқаро кредит ташкилотлари  — деярлик 115 млн сом, Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХХТ) — 3 млн сом, Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ) — 2,5 млн сом, Жиноий полициясининг халқаро ташкилоти эса (Интерпол) 1,2 млн сом олишган.

Қирғизистон Жамоат хавфсизлиги бўйича хамкорлик ташкилотининг эҳтиёжи учун 33, млн сом ажратган, МДҲнинг парламентлар аро ассамблеяси билан Шанхай хамкорлик ташкилотига (ШХТ) эса ҳар бирига 16,5 млн сомдан тўлаб берган.

Бундан ташқари, Қирғизистон Турк тилли давлатларнинг хамкорлик кенгашига 14,6 млн сом, Ислом хамкорлик такшилотига бўлса 12,7 млн сом бўлган.