Би-Би-Си “Киргизия” ўрнига “Қирғизистон”дан фойдаланишга қарор қилди

786

Би-Би-Си (BBC) медиакорпорациясининг Рус хизмати ўз мақолаларида собиқ совет мамлакатларидаги айрим мамлакатларнинг номларини ўзгартиришга қарор қилди. Белоруссия Беларусга, Киргизия - Қирғизистонга, Туркмения - Туркманистонга, Молдавия – Молдовага айлантирилади, дея хабар берди хизмат муҳаррири Фамил Исмайлов.

У ўз блогида бу иборалар ҳақидаги баҳслар анчадан бери давом этаётганини билдирди. Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан сўнг собиқ республикалар, эндиликда мустақил бўлган мамлакатлар ўз номларни ўзгартирди. Янги хариталар нашр қилинди, янги йўл белгилари пайдо бўлди, журналистлар эса бу мамлакатларни қандай номлаш керак, деган савол билан тўқнаш келишди.

«Ўз мақолаларимизда биз совет дарсликларида қайд қилинган рус тилида ишлатиб келинган номлардан фойдаланиб келардик. Бу топонимикада иш берди. Мамлакатлар номланишида “ҳамма ҳамиша ёзганидек" аргументи вақт ўтиши билан кучсизлана борди, айниқса эски ва янги номлар бир вақтда қўлланила борди. Мамлакатларнинг янги номлари нафақат расмий ҳужжатлар, оммавий ахборот воситаларининг таркибий қисмига айланди, балки қидирув тизими фойдаланувчиларнинг истагига айланадиган вақт етиб келди», -дея тушинтириш берди муҳаррир.

Кыргызстан (Қирғизистон) Қирғиз Республикасининг қисқартирилган номидир. Мамлакат конституциясининг қирғиз ва рус таҳрирларида мамлакат Қырғызстан сифатида кўрсатилган. Аммо Россия ОАВда республика Киргизия сифатида қўлланилади.

Бундан ташқари, Би-Би-Сининг рус хизмати таҳририяти аввалги союз республикаларининг янги аталишларини БМТнинг ҳужжатларини ҳам кўриб чиқди.

Исмайлов Би-Би-Си рус хизматининг мухлисларидан муаллифлар ўзларининг мақолаларида қайси атамани қўлланиб ёки қўлланмаганлигидан сиёсий сабаб изламасликни илтимос қилиб, уларни мазмунига эътибор беришга чақирди.