«Cамолёт ҳалокатидан сўнг омон қолдик». Дача-СУдаги оила фожеали воқеага қандай гувоҳ бўлган?

913

Роппа-роса бир йил аввал 2017-йилнинг 16-январида Бишкекдаги «Манас» аэропорти яқинидаги Дача-СУ қишлоғига юк ташувчи «Боинг-747» самолёти ҳалокатга учраган. Унда 39 киши ҳалок бўлган, ўнлаган турар-жойлар яроқсиз ҳолатга келиб, оилалар яқинларидан ажраган. Биргина Куватовлар оиласи уйлари вайрон бўлган ҳалокатнинг марказида бўлишига қарамай мўъжиза билан омон қолишган. Улар ўша куни нима бўлганини ва фожеадан кейин ҳаётлари қандай давом этаётганини айтиб беришди.

Бу ҳар доимгидай қиш кунларининг бири эди. Қишлоқнинг бирорта ҳам турғуни кўниб қолган аэропорт ёнидаги навбатдаги самолётнинг товуши бу сафар улар учун фожеага айланишини кутишмаган.

Анара Воронцовкада ўз опасининг уйида меҳмонда эди. 16-январь куни эрталаб уни ким биландир телефон орқали сўзлашаётган опасининг қийқириқлари уйғотган: «Қаерга, қандай самолёт қулади?» Дача-СУ қишлоғида Анаранинг барча оила аъзолари — ўғли Акзам аёли ва уч фарзанди билан — яшайдиган уйи бор эди.

У фожеа бўлган жойга етиб келиб, самолёт қуладагандан кейинги қолганларнинг барчасини, вайрон бўлган уйларни, ёнғин ва ҳалок бўлган одамларни кўрган. Анаранинг уйи мўъжиза билан омон қолиб, унинг ёнида «Боинг»ни узилган думи томони ётган.

«Биз аёлим ва кичик қизим билан алоҳида уйда ухлаётган эдик. Аввалига ҳаммаси зилзилага ўхшади — қолаверса аёлим дивандан қулаб тушган. У менда дераза ортида ёнғин бўлаётганини айтди», — деб эслади Акзам.

Уйда электор йўқ эди — кейин қулаган самолёт трансформаторни ҳам бузиб кетганини биламан. Акзам нима ёниб кетганини билиш учун ташқарига чиққанда, тонгги қуюқ туманда ёнида «Боинг»ни узилган думини кўриб қолган.

Нима бўлганини тушунгандан сўнг оила аъзоларини йиғиб, уларни яқин ордаги дарахтзорга олиб борган, чунки бу ер хавфсиз эди. Акзамнинг ўн ёшдаги ўғли қувончини яшира олмади. Ўша вақтда у биринчи марта самолётни яқиндан кўрган — аниқроғи, ерда унинг қолдиқлари орасидан чиқиб турган думини.

Анара билан Акзам ўша тонг ҳақида айтишаётганда, овозлари титраб, кўзларида қўрқув сезилади — улар бир нарсани яширган каби бошларини қуйи солигади.

«Клооп» учун Даниль Усмановнинг сурати

Куватовлар ушкуриб, ўша вақтда фожеа бўлган жойга келганларнинг барчаси — ҳаттоки тез ёрдамнинг врачлари ва ўт ўчирувчилар ҳам довдираб қолишганини эслашади.

Ҳавода куйиб кетган жасадлар билан керосиннинг ҳиди. Имкони бўлганлар ҳалок бўлганларни олиб чиқишга, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга, ваҳимага тушган одамларни юпатишга ёрдам беришган.

«Менни тушимга ҳозир ҳам самолёт қулаши кириб, бақир-чақир овозлари кираверади. Одамларни босиб қолган самолёт портлаганда, одамларнинг жасадлари куйди. Бу жуда қўрқинчли бўлди. Биз уларнинг ярим-ёрти жасадларини судраб чиқдик, — деб айтаётиб тез-тез қўлига қарайверди. — Менинг бир танишим бир ёш болани бошсиз олиб чиқдим деб айтди...»

Самолёт 2018-йилнинг 16-январида Дача-СУнинг устидан учиб ўтмоқда. «Клооп» учун Даниль Усмановнинг сурати

Дўсти билан сўнги учрашув

Азамат — Акзамнинг дўсти. Сўнги марта улар 15-январь куни кеч учрашиб, йигитлар билан йиғилиб сўзлашишга келишиган. Дўстлари Азамат ўша куни кеч ўзини бошқача тутганини эслашди — ҳозир улар Азамат ўз ўлимини сезган деб ўйлашмоқда.

Акзам фожеадан кейин зудлик билан ким тирик, ким ўликлигини ўйлашга вақт бўлмади дейди. кырсыктан кийин дароо эле ким тирүү, ким өлүк экенин ойлогонго убакыт болгон жок дейт. Ким дод фарёд қилиб йиғласа ҳам иложсиз қолган яшовчиларга ёрдам бериш учун бирор нарса қилиш керак эди. Ўзининг дўсти ҳақида у кечга томон эслаб, омон бўлса керак деб умид қилган. Бироқ қоронғу тушаётганда унга Азаматнинг қариндоши келиб, у энди йўқлигини билдирган.

«Унинг уйи деворсиз, томи пойдеворида ётибди. Улар авқатланиб, Азамат эндигина ўт ёқаётган бўлса керак... самолёт турбинаси тўғри уларнинг уйига кириб кетибди. Улар оила аъзоларини ҳаммасини ярим-ёрти йиғдик», — деди ўзини тутолмай кўз ёш тўккан Акзам, сарғич лампочка ёруғида тишланиб.

«Клооп» учун Даниль Усмановнинг сурати

Акзамнинг дўстлари у ҳам оиласи билан ҳалок бўлди деб ўйлашибди — улар фожеадан ярим соат ўтгандан кейин унинг уйига келишганда бу ерда ҳаммаси кулга айлангандай кўринган. Атрофда самолётнинг узилган думи тутаётган ва кучли ёнғин бўлаётганди. Шу сабабли Куватовларнинг оиласи мўъжизали турда омон қолгани кўринмаган.

«Оролда қолгандай»

Ҳалокатдан сўнг атроф қуршовга олиниб, фожеа бўлган жойдан самолётнинг ва уйларнинг қолдиқлари тозалана бошлаган. Шуларнинг орасида қишлоқ четидаги дарахтзор ёнидаги Куватовларнинг оиласи яшаган оқ-кўкиш икки қаватли уй омон қолган.

Вайроналар тозаланган жойда Куватовларнинг уйи ёлғиз қолган. Сурат: Арсений Мамашев/Kloop.kg

Улар кечаси ташқарига чиқиш қўрқинчли бўляпти деб айтишмоқда, сабаби тезда қачонлардир атрофда турган уйларнинг деразаларидаги чироқлар билан мўрилардан чиқаётган тутунлар, шу билан бирга шу уйларда яшаётган одамларни ер билан яксон қилган қўрқинчли фожеа эсга тушади. Акзамнинг аёлига кечаси ҳалок бўлганларнинг бақириқлари доим эшитилиб тургандай сезилади.

Ноябргача Куватовлар мана шундай ёлғиз яшашди.

«Қаерга кетасан? Яшадик. Йиғладик, бироқ яшашни даом эттирдик. Аввалига уйни ташқи дунёдан ажратишгандай туюлди. Биз бу вақтгача ўрмоннинг ёнида яшаган бўлсак ҳам, бироқ қўшниларимиз доим ёнимизда эди. Кечда чиқсанг қўрқасан, ҳеч ким йўқ. Оролда қолгандай, ёлғиз яшайсан», — деб эслади Анара.

Шундай бўлса ҳам, қайғу билан бирга фожеадан омон қолганимизга қувондик деди у.

Воқеа бўлган жой шундай кўринади — Дача-СУ қишлоғидан уни девор билан ажратишган (ўнгда). «Клооп» учун Даниль Усмановнинг сурати

Акзам воқеадан кейин унга қўшниси қулаган самолётдан топган телефонни сотгани келганини эслади.

«Мен "Рахмат, у ердан ҳеч нима керакмас" дедим. Одамлар турлича — яхшиси бор, ёмони ҳам бор. Шундан сўнг бу одам кимлигини, қандай фикрда юрганини кўрсатиб қўйди», — дейди у.

Унинг айтишича, у фожеадан кейин бир неча кун ичида самолёт қулаган жойда фонарикларнинг ёруғини кўрган. Одамлар самолёт қолдиқлари орасида бутун қолган телефонлар билан ноутбукларни излашган.

Анара 2018-йилнинг 16-январида Дача-СУда ҳалок бўлганларнинг хотирасига бағишланган акцияда. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати
Фожеа қурбонларининг хотирасига ўрнатилган эсталик ёнидаги аёл. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати

Янги ҳаёт

Декабрнинг охирида Куватовлар оиласи Манас қишлоғига кўчишди — у Бишкекдан аэропорт томон кетган йўлда жойлашган, бироқ Дача-СУга қараганда учиб-қўниш қисмидан анча узоқ.

Уйларнинг устига қулаган самолётнинг эгаси, туркиялик ACT Airlines авиакомпанияси янги уй сотиб олиш учун бу оилага 25 минг АҚШ долларни берган.  Манасда Анаранинг опаси ва дўстлари яшашади, шу сабабли Куватовлар шу ерни танлашган.

Уларнинг янги уйи бир қаватли ва унчалик катта эмас. Ичи кенг, иссиқлиги сезилиб туради. Яшил деворда яқин орада байрам бўлганини эслатган чиройли янги йил безаклари илиниб турибди. Залда ўйинчоқлар сочилган, столда эса яшил дафтарлар бор. Уй ичида хотиржам юрган ола мушук.

Куватовларнинг оиласи янги уйда. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати

«Тез орада бу ер бизга мос ва яқин эканлиги сезилди. Болалар учун ҳам қулай, сабаби беш дақиқалик йўлда мактаб бор. Аввалги қишлоқда йўлга чиқиб, марштут таксиларда юришга мажбур эдик. Акзамнинг ишига боришга ҳам қулай», — дейди Анара.

У оғир хўрсиниш билан барибир ўзининг Дача-СУдаги эски уйини соғинаётганини яширмади.

Ҳаттоки учиб кетаётган самолётларнинг ҳам овозини ҳам.

Муаллиф: Майя Абдилдаева