Freedom House: Қирғизистонда сайлов қўрқитиш ва маъмурий ресурсларни қўлланиш билан ўтди

746

Халқаро Freedom House ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ўзининг йиллик баёнотини эълон қилди — Қирғизистон кетма-кет етти марта «қисман эркин» ўлка бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячилари тасдиқлашича, Қирғизистонда президент сайловида маъмурий ресурсдан фойдаланилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ўзларининг «Демократия кризисда» маърузасида билдиришича, Қирғизистонда 2017-йилнинг октябрида ўтган президент сайловида ҳукумат маъмурий ресурсдан фойдаланиб, сайловчиларни қўрқитиб, мухолифатга босим ўтказишган.

«Қирғизистонда ҳукумат партияси мухолифат билан сайловчиларни қўрқитишга ва маъмурий ресурсдан фойдаланишга таяниб, ҳукуматни сақлаб турибди », — деб айтилади маърузада.

Freedom House мамлакатлар эркинлигини 100 баллик кўрсаткич билан баҳолайди. 100 балл — эркинликнинг юқори кўрсаткичи. Қирғизистон 37 балл олиб, «қисман эркин» ўлкалар қаторига қўшилди.

Қирғизистонга қўшни давлатлар «эркин эмас» ўлкалар қаторига кирган: Қозоғистон 22, Ўзбекистон 7, Тожикистон 11 балл, Хитой эса 14 балл олган.

Президент сайлови 2017-йилнинг 15-октябрида ўтиб, унда ҳукуматнинг КСДП партиясидан номзод Сооронбай Жээнбеков ғолиб бўлган.

ЕХҲТнинг халқаро кузатувчилари билдиришича, сайловда маъмурий ресурсдан фойдаланиш, қўрқитишлар ва сайловчиларни сотиб олишлар бўлган. Бироқ улар бундай қоида бузишлар кўп эмаслигини, шу сабабли сайловнинг легитимлигига таъсир қилмайди деб маълум қилишган.

Freedom House 2017-йили ҳам Қирғизистонни «қисман эркин» ўлкалар қаторига қўшган. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари Конституцияга ўзгартиришларни қабул қилиш ҳукуматнинг ваколатларини орттирган деб таъкидлашган.