Президент қарорга қўл қўйди, унга кўра қурилиш компаниялари йўлларга беш йил, таъмирланган йўлларга эса уч йил кафолат муддатини бериши керак.
Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков қонундаги ўзгартиришларга 12-январда қўл қўйди.
Қурилиш компаниялари эса ўзлари йўлларни беш йил ичида назорат қилишлари керак. Ҳозирда янги йўлларнинг кафолат хизмат муддати атиги икки йилни ташкил қилади.
Шунингдек, қайта таъмирланган йўлларни кафолат хизмати бир йилдан уч йилгача кўпайди.
Ўзгартиришларнинг ташаббусчилари янги талаблар ёлланма компанияларнинг жавобгарлигини кучайтиради деб ҳисоблашади.
«Мана шу қонун чиқариш ташаббуси пудратчиларнинг ўз ишини сифатли бажаришига туртки беради, сабаби объект бўйича ишларни бажаришдаги бюджет аниқ қаралган, ҳар йили йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилишга, ўғирлашларга ва бошқа носозликларга тўлаб бериш имкониятлари йўқ», — деб айтилади маълумотномада.
Ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтиб кучга киради.