ДРХ кўчма авто АХМларни ишга туширади

745

Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) 16 мобил Аҳолига хизмат кўрсатиш марказини (АХМ) ишга туширди. Улар узоқ аҳоли пункларига бориб, эҳтиёжга эга бўлган фуқароларга хизмат қилади.

ДРХнинг матбуот хизмати хабар беришича, фақат олис қишлоқлар билан имконияти чекланган шахслар 16 мобил АҲМидан фойдаланадилар.

Кўчма  АҲМ — бу барча эхтиёжманд шахсларга хизмат кўрсатиш учун қишлоқларни оралаб юрувчи  машина. Машинада ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаш учун керакли ускуналар ўрнатилган.

Кўчма АХМларнинг хизматларидан қариялар уйидагилар, уруш қаҳрамонлари, имконияти чекланган шахслар ва болалар уйи тарбияланувчилари ҳамда етимлар фойдаланиши мумкин.

Фуқаролар кўчма АХМлардан паспорт олиши, машиналарини ёки никоҳларини расмийлаштириши ҳамда турли маслаҳат олишлари мумкин. Лойиҳа БМТнинг тараққёт дастури томонидан молиялаштирилади.

ДРХ аҳолига хизмат кўрсатишнинг кўчма маркази тизимини чекка ҳудудларда яшовчилар  керакли ҳужжатни олиш ёки топшириш учун юзлаб киломерт масофани босиб ўтишга мажбур бўлаётганларидан шикоят қилишгандан сўнг ишга туширган.