«Манас» университетининг талабаси Қирғизистон тўғрисида айтган сўзлари учун ўқишдан четлатилди

784

Қирғиз-турк «Манас» университетининг талабаси Омер Йенер ўқишни қайта тиклаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда ўқув юртидан  четлатилди. Бунга унинг  Қирғизистон ҳақида ёқимсиз сўзлар айтаётгани тасвирланган видеони ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши сабаб бўлган. Ўқув юртининг маъмуриятидан билдирилишича, унинг сўзлари университетнинг «руҳи билан концепциясига» қарши.

«Манас» университетининг матбуот хизматидан «Клооп» мухбирига билдирилишича, туркиялик талаба Омер Йенерни ўқишини қайта тиклаш ҳуқуқисиз четлатишган.

«Ўқув юрти Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги ҳамда бошқа турк тилли ўлкалараро ҳамкорлик билан дўстликни мустаҳкамлаш учун асосланган. Талабанинг видеоси ўқув юртининг концепциясига хос эмас ва унинг шахсий фикри бўлиб ҳисобланади», — деб билдиришди университетдан.

«Манас»нинг бир неча талабалари туркиялик уч талабанинг айтган сўзлари бўйича чора кўришни талаб қилиб, ўқув юрти раҳбариятига мурожаат қилишган.

Улар ўзларининг мурожаатида университет талабаси Омер Йенер дўстлари билан  1-январдан 2-январга ўтар кечаси Инстаграмга «сўзлари ва ҳаракатлари орқали қирғиз халқини камситувчи» видеони эълон қилишди деб ёзишган.

Видеоёзувдаги йигит  Қирғизистон келишга арзимаслиги айтишган ва ўлкага чипта олганларга чипталарини бекор қилишни тавсия қилган.

«Руслар ва қирғизлар бу ерда аралашиб кетган, ким қирғиз, ким рус билиб бўлмайди», — дейдм видео лавҳа қаҳрамони.

«Азаттык» нашрининг  билдиришича, талаба ўзининг видеосида Бишкекда янги йил байрамини нишонланиши бўйича салбий фикрларини билдирган.

Шикоятда талабанинг аниқ бир ибораси кўрсатилмаган, бироқ мурожаатнинг муаллифлари хатга талабалар «Қирғизистон халқини камситишгани» айтилган видео лавҳа ёздирилган DVD-дискни илова қилишган.

«Талабалар ўз ҳаракатлари билан Қирғизистон халқинигина камситмасдан, бутун бизнинг университетнинг номига зарар қилади деб ҳисоблаймиз», — деб билдиришган мурожаатнинг муаллифлари.

Кейинчалик Йенер видео лавҳа тайёрлаб, қирғизистонликлар ва «Манас» университетининг талабалари олдида айтган сўзлари учун кечирим сўраган, бироқ бу унинг ўқишини давом эттиришига ёрдам бермаган.

Қирғиз-турк «Манас» университети ўлкада фаолиятини 1995-йили бошлаган. Ҳозирда ўқув юртида беш мингга яқин талаба таҳсил олади, уларнинг кўп қисмини қирғизистонлик талабалар ташкил қилади. Университетни Туркия ҳукумати молиялайди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева