Милиция ўз ходими маст ҳолда авария қилган ёки қилмаганини текширади

763

Фаол Болот Ибрагимов Аламудун РИИБнинг терговчиси йўл ҳалокатига учраши мумкин бўлган видео эълон қилган. Ибрагимов видеонинг баёнотида у маст ҳолда бўлганини тахмин қилган. ИИМнинг шахсий хавфсизлик хизмати терговчига нисбатан хизмат текширувини олиб бормоқда.

Чуй ШИИБ матбуот хизмати вакилининг айтишича, йўл ҳалокати 4-январь куни содир бўлган.

Фаол Болот Ибрагимов эълон қилган видеода милиция формасидаги шахс машина ортидаги йўловчилар ўтирувчи ўриндиқдан чиқаётганини кўриш мумкин.

 

Пожалуй, это трагедия. Самая настоящая. После просмотра данного видео ком в горле, пустота. А что самое ужасное, я не удивлен вообще. Подумаешь, возможно пьяный следователь совершил ДТП и пытался скрыться. Что тут такого, правда? Как он сам сказал: "Это же кырсык!" Выговор? Штраф? Общественное порицание? Не смешите. Просто задумайтесь, что в руках этого человека были сотни судеб. Страшно представить, как он с ними всеми обходился. Что будет после публикации видео? Будет пустота, будут реформы... Я не знаю, как всё это описывать. Что еще говорить. Это наш конец света. И вы всерьез полагаете, что старые патрульные в новой форме в силах остановить этот ужас?

Публикация от Болот Ибрагимов (@bolotibragimov) Янв 4, 2018 at 6:33 PST

У машина рулида бўлмаганини билдирган Аламудун РИИБнинг терговчиси Камчибек ўғли Толон бўлиб чиққан.

Видеонинг баёнотида Ибрагимов терговчи маст ҳолда бўлганини тахмин қилган. Видео муаллифи терговчидан у машинани маст ҳолда бошқарган ёки бошқармаганини сўраганда Камчибек ўғли инкор қилган.

ИИМнинг матбуот хизмати «Клооп» мухбирига «ҳар томонлама» текширув хулосаси бўйича, терговчи маст ёки соғ ҳолда бўлгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқламаган ва инкор ҳам қилмаган.

«ИИМнинг шахсий хавфсизлик хизмати томонидан бу ходимга нисбатан текширув олиб борилиб, барча сабаблар аниқланмоқда», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Ибрагимов эълон қилган тасвирда йўл ҳалокатидан жабрланганлар бўлган ёки бўлмагани аниқ билинмайди.

Материал эълон қилиниши арафасида Чуй ШИИБ ҳам,  ИИМнинг ҳам матбуот хизматлари йўл ҳалокатидан жабрланганлар бўйича маълумот бера олмаган.

Муаллиф: Рустам Халимов