Депутат Қанатбек Исаев 12 йилга қамоққа ҳукм қилинди

648

Бишкекнинг Биринчи май район суди парламент депутати Қанатбек Исаевни кучайтирилган тартибдаги қамоққа 12 йилга ҳукм қилинди. Амнистия қўлланилгандан кейин унинг жазо муддати тўққиз йилгача қисқартирилди.

Биринчи май район судининг судьяси Абдуразақ Боромбаев Исаевни коррупция бўйича қўйилган айб билан мулкини давлат ҳисобига ўтказиб, 12 йилга кесди. Амнистия бўйича Исаевнинг қамоқ муддати тўққиз йилга қисқартирилган.

Суднинг қарори бўйича депутат уч йил ичида давлат хизматида ишлай олмайди.

Исаев 2008-2010-йилларда Тўқмоқ мэри бўлиб турган пайтларда Тўқмоқда муниципиал бозор ва автостанция қуриш бўйича сохта тендер ўтказишда айбдор деб топилди.

Суд  айбловнинг бошқа икки пункти бўйича Исаевни оқлади.

Исаевнинг билдиришича, унга нисбатан очилган жиноий иш «сиёсий характерга» эга.

«Афсуски, бугунги кунда суд тизими "Оқ уй" буйруғи билан ишлайди. Эртами –кечми барибир ҳаммаси жавоб беришади, судлар ўз иши учун жавоб берадиган вақт келади. Ҳурматли суд, мен сизни адолатли ҳукм чиқара олади деб ишонаман», — деди Исаев.

Исаевнинг  адвокати Бақит Осмоналиев  жиноий иш «терговчиларнинг фантазияси билан яратилган» деб ҳисоблайди ва суд қарори устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ  давлат айбловчиси унинг айбини тўлиқ  далилланган деб ҳисоблаб, Исаевни 20 йилга эркинликдан маҳрум қилишликни сўраган.

Муаллиф: Айдай Эркебаев