Молия полицияси журналист Алкановани суҳбатга чақирди

659

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (ИЖҚКДХ) журналист Элнура Алкановани суҳбатга чақирди. Бу вақтгача молия полицияси журналистнинг ҳашаматли коттежларининг сотилиши бўйича материалида «банк сириниошкор қилгани» учун жиноий иш қўзғаган.

Алкановага ИЖҚКДХга суҳбатга келиш чақириғи 5-январда тушган — бу ҳақда журналист чақирув қоғози суратларини жойлаштириб, ўзининг фэйсбук саҳифасида билдирган.

Алканованинг айтишича, у ИЖҚКДХдаги суҳбатни жилдиришни илтимос қилган, сабаби у Бишкек ташқарисида бўлганлиги сабабли белгиланган муддатга кела олмаган.

Унинг «Клооп» мухбирига билдиришича, у ўзини ким қатори суҳбатга чақиришаётганини билмайди, сақирув қоғози унга адвокат орқали берилган.

«Чақирув қоғозини бугун кечки соат 6да бериб юбориб, зудлик билан эртаси куни эрталаб келишни талаб қилишган. Мен Бишкекда эмасман ва келаси ҳафтада келаман», — деди Алканова.

ИЖҚКДХ банк сирини тарқатиш факти бўйича 18-декабрда жиноий иш қўзғаган. Алканова материалида «Алоқада бўлган ва биргаликдаги одамларнинг рўйхатини» кўрсатган «БТА банк»нинг ҳужжатларидан фойдаланган.

Жиноий иш қўзғашни ички текширув олиб борилгандан кейин «БТА банк» ўзи илтимос қилган. Текширув натижасида банк журналистга хизмат маълумотларини фош қилувчи ҳужжатларни ўзининг ходими берганини билдирган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев