2018 йили Миллий банк 14 минг коллекция тангаларини чиқаради

692

Қирғизистон Миллий банки 2018 йили тарихий воқеалар, миллий ўйинлар ва мусиқа асбоблари акси туширилган 14 минг коллекция тангаларини босиб чиқармоқчи.

Жами тўрт турдаги бир сомдан ўн сомгача бўлган янги тангалар чиқарилади.

7 000 тангада ўтов тасвири акс эттирилиб — улар «Қирғиз хонликлари даври»га бағишланади.

Шунингдек 5 000 дона танга миллий валютанинг 25 йиллигини нишонлаш вақтида зарб этилади.

Миллий чолғу асбобларига аталган 1 000 тангада қўмиз акс эттиралид, «Кўчманлар» сериясидаги 1000 тангада бўлса улоқ ўйини суратлари туширилган бўлади.

Тангалар кумуш, мис ва никелдан тайёрланади.

10 сомлик тангалар кумушдан, бир сом эса мис-никелдан бўлади.

Биринчи қирғиз коллекция тангалари 1995 йили чиқарилган.  Улар «Манас» эпосининг 1000 йиллигига бағишланган эди.

Шундан буён Миллий банк олтин, кумуш, мельхиор, мис ва никель қоришмаларидан 50дан ортиқ турли турдаги коллекция тангаларини чиқарган.

Муаллиф: Александра Титова