Омурбек Бабанов сиёсатдан кетмоқда

642

«Республика» партиясининг лидери ва Жогорку Кенешдаги халқ вакили Омурбек Бабанов депутатлик ваколатларини топшириб, сиёсатдан кетмоқда. Ўзининг баёнотида у Қирғизистон ҳукуматидан тарафдори ва ўзига қарши сиёсий таъқибни қўлламасликни илтимос қилди.

Бабанов ўзининг "Фэйсбук"даги саҳифасида сиёсатдан кетаётганини ва ўлкани ўзгартириш мақсади якунига етмай қолганидан афсусда эканини билдирган.

«Халқимнинг кўп сонили овозини ололмасам, мен сиёсатдан кетаман деб президент сайловигача ўз жамоам олдида сўз берганман. Қадрли қирғизистонликларим, юқорида айтилган шартга кўра, мен сиёсатдан, ужумладан партивий фаолиятимдан тўлиқ кетаётганимни эълон қиламан. Бундай қарор мен учун осон бўлмади, бироқ ҳозирги вазиятда ягона тўғри қарор бўлди деб ҳисоблайман», — деб айтилади мурожаатда.

Шунингдек, президент сайловининг собиқ номзоди ва унга умид қилганлардан кечирим сўраб, «Республика» партияси фаолиятини мустақил давом эттиришига ишонишини билдирган.

«Мени жамоам ва тарафдорларим сиёсий таъқибнинг қуроли қатори қўлланилмаслигини илтимос қиламан. Агар мен томондан бирор бир сиёсиё хато бўлса, бунинг учун шахсан ўзим жавобгарман», — деб ёзган Бабанов мурожаатида.

Бабанов билдиришича, у ўзини тадбиркорликка бағишлаб, қирғизистонликларга ёрдам бериб туради, бироқ сиёсатдан ташқари.

«Келажакда халқимизга, Қирғизистонимизга сиёсий манфаатсиз ёрдам кўрсатиш учун олдимга катта мақсадларни қўйдим. Улар — чет ўлкадан инвестицияларни, замонавий дунё технологияларини ўлкамизга жалб қилиб, халқимизнинг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, таълим тармоғини ривожлантиришни ва ҳайрия ишларини давом эттириш», — деб якунлаган у.

Бабановга қарши жиноий иш

Қирғизистон президентлигига сайловда Бабанов ҳукуматга қарашли КСДП партиясидан номзод Сооронбай Жээнбековга қарши асосий рақиб бўлган.

Жээнбеков ғалаба қозонган сайловдан сўнг, Бошпрокуратура Бабановга қарши Ўшдаги чиқишида миллатлар аро низо қўзиш айби билан жиноий иш қўзғади.

Бу вақтда сиёсатчининг матбуот хизмати Бабанов чет элда давлониш учун чиқиб кетганини билдирган. Сиёсатчи жиноий ишни «ҳуқуқ тартибот органларининг ўзбошимчалиги» деб атаган.

Бабанов ноябрь ўртасида хорижга чиқар экан «Республика- Ата Журт» фракциясининг лидерлигидан чекинган эди. Партияга Руслан Казакбаев етакчилик қила бошлаган.

Декабрда «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Алтинай Омурбекова  Жокоргу Кенеш вице-спикерлиги лавозимидан муддатидан аввал кетган, МСК Атир Абдрахматовни етакчи ўринбосарлигидан четлатди. Абдрахматова 2015 йили «Республика — Ата-Журт» фракцияси таклифи билан МСК аъзоси бўлган эди.

Шунингдек декабрда суд Омурбек Бабановга алоқадор бўлган НТС телеканалининг мол-мулкини ҳибс қилиш бўйича ҳукм чиқарган. Сиёсатчи буни «рейдерлик билан босиб олиш» деб атади.

Муаллиф: Александра Титова