ИШИД Санкт-Петербурдаги портлаш маъулиятини ўз бўйнига олди

627

ИШИД Санкт-Петербургдаги портлаш бўйича масъулиятни ўзига олди. Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербурдаги супермаркетида юз берган воқеани теракт деб атаган эди.

«Ислом давлати» жангарилари оқибатида 18 киши ҳалок бўлган Санкт-Петербургдаги портлашга алоқадор эканликларини билдирган.

ИШИДнинг портлашга алоқаси тўғрисида экстремистларга тегишли бўлган Amaq ахборот агентлиги хабар тарқатган. Хабарни террорчиларнинг интернет-фаоллигини мониторинг қилувчи SITE Intelligence Group тасдиқлаган.

Аввал ҳуқуқ тартибот органлари «Перекресток» супермаркетидаги портлашни террор ҳаракати сифатида баҳоламаган бўлсада, 28 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин портлашни теракт деб атади.

«Петербургда террор ҳаракати юз берди. Федерал хавфсизлик хизмати яқинда яна бир теракт ҳаракатини фош этди», — деди Путин.

27 декабрда соат 18лар атрофида Петербургдаги “Перекрёсток” супермаркетида жароҳатловчи элементлар билан тўлдирилган қўлбола портловчи қурилма портлатилган, ҳалок бўлганлар йўқ. Жароҳатланганлардан 8 нафари шифохоналарда қолмоқда.

Муаллиф: Айдай Иргебаева