Австралия: Гидросамолёт қулаб олти киши ҳалок бўлди

598

Сиднейдан 50 километр узоқликдаги Хоксбери дарёсига гидросамолёт қулаб тушди. Қутқарувчилар уч йўловчининг жонсиз танасини чиқарди. Жами бўлиб олти киши  – учувчи, тўрт нафар Буюкбритания фуқаролари ва 11 ёши бола ҳалок бўлган.

Ҳодиса ерида полиция ходимлари ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда, Британия элчихонаси ҳалок бўлган фуқароларини топиш учун маҳаллий ҳукумат билан ҳамкорлик қилмоқда.

Хоксбери дарёсидан уч кишининг танаси воқеа бўлган куни олиб чиқилган, қолганларнинг танасини ва гидросамолётни қачон олиб чиқилиши номаълум.

Қулашнинг сабаби хали аниқламади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт сув сатҳидан 500 метр масофада дарёга қулаган.

Гидросамолет йирик сайёҳлик оператори Sydney Seaplanes компаниясига қарашли бўлган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева