Милиция ўзини ЙХХТББ раҳбарининг "укаси" деб танитган йўл ҳаракати қоида бузарини ушлади

655

Патрул милиционерлари йўлнинг қарши томонида келаётиб бошқа ҳайдовчига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг раҳбари Канат Жумагазиевнинг «укасиман» деб ўзини таништирган. «Нива» русумидаги авто машинасининг ҳайдовчисини қўлга олишди. Милиция маълуотига кўра, ҳайдовчининг Жумагазиевга ҳеч қандай алоқаси йўқ, унга йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жарима солинади.

Патрул милициясининг матбуот котиби Медер Шабданов билдиришича, ЙХХТББ раҳбари Канат Жумагазиевнинг «укасиман» деб ўзини таништирган «Нива» ҳайдовчисини 28-декабрда қўлга олишган.

Унинг машинаси жарима майдонига тўхтатилиб, маъмурий протокол тузилган. Ҳайдовчи йўлнинг қарши қисмида машина бошқаргани учун 1500 минг сом жарима тўлаши керак.

«Автомашина Байтик қишлоқ ҳукумати рўйхатида, ҳайдовчи эса қишлоқ ҳукуматининг ходими бўлган. Унинг Жумагазиевга ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деди Шабданов.

Қоида бузилгани тасвирга олинган видеон фэйсбукка 27-декабрда Нурик Мэлсович томонидан эълон қилинган.

Видеода «Нива» ҳайдовчиси бир томонли Токолок Молдо кўчасидаги йўлнинг қарши қисмида келаётгани кўрсатилган.

Шунингдек видеода икки ҳайдовчи сўзлашиш учун кўчага чиқишгани ҳам экс этган.

Йўл ҳаркатини қоидасини бузган ҳайдовчи бу воқеани текширмаслигини билдириб, «Жумагазиевнинг укаси бўлишини» қўшимча қилинган.

Муаллиф: Анна Капушенко