ДМБФ «Бешинчи канал»нинг мулкини ҳатлайди

588

Давлат мулкни бошқариш фонди (ДМБФ) телеканалнинг барча мулкини рўйхатга олиб, ҳужжатларини текширади. Фонд вакилининг айтишича, бу каналнинг фаолиятига таъсир қилмайди ва эфига чиқиш аввалги тартибда давом этади.

ДМБФ раисининг ўринбосари Бекболот Алиев билдиришича, ҳозирча каналнинг ким бошқариши номаъдум. Бироқ мулкни хатлов қилиш каналнинг эфирга чиқишига таъсир қилмаслигини ва бу давом этишади деб ишонтирди.

«Бугун телеканал иш қоғозларини, жиҳозларини аниқлаб, инвентеризация қилишади. Раҳбарияти ва бир қанча ходимлари кетмоқда. Техник ходимлар ва ускуналарга масъуллар ишлайверади. Каналнинг иши тўхтамайди», — деб ишонтирди у.

Ходимлар молиявий муаммолар сабабли телеканалдан кетмоқда.

15-декабрда канал директори Евгения Бердникова билан шеф-муҳаррир Дмитрий Ложников билдиришишича, улар ўз хизматидан кетмоқда. 27-декабрда каналда иш тўхтатилаётганини ахборот бўлимининг жамоаси ҳам билдирган.

28-декабрь куни кечки эфирга «Бешинчи канал»нинг ишига, унинг аввалги ва ҳозирги ходимларига бағишланган якунловчи янгиликлар дастури чиққан.

29-декабрдан 31-декабргача эфирга техник ходимлар томонидан тайёрланган дастурлар чиқади.

Ноябрда КСДП депутати Дастан Бекешев канални сотишни таклиф қилган, сабаби у «юридик томондан ҳам, амалда ҳам парламент телеканали бўлолмаган».

«Бешинчи канал» тарихи

«Бешинчи канал» 2005-йили биринчи президент Аскар Акаев қулатилгандан кейин ёпиқ КООРТ канали диапазонида пайдо бўлган.

2009-йилгача телеканал бош директори, кейинчалик иккинчи президент Курманбек Бакиев ҳукуматига ишлашга ўтган, парламентнинг собиқ депутати Оксана Малеванная бўлган.

«Бешинчи канал» президент Курманбек Бакиев қулатилиб, Қирғизистон ҳукумати алмашгандан бир йил ўтиб, 2012-йили тўлиқ миллийлаштирилган.

Бакиевдан кейин президентлик хизматига келган Роза Отунбаева «Бешинчи канал»нинг миллийлаштирилишига қарши бўлган, бироқ парламент кўпчилик овоз билан телеканални давлатга ўтказган.

Бироқ шунга қарамасдан «Бешинчи канал» парламентники бўлмаган, унинг ўрнига депутатларнинг йиғинларини «Пирамида» ёрита бошлаган.

Ҳозирда телеканал бутун ўлкага бевосита эфирга чиқиб, Қирғизистоннинг энг йирик телеканалларининг бири бўлиб ҳисобланади.

Муаллиф: Рустам Халимов