Россия-Қирғизистон тараққиёт фонди кичик тадбиркорлик учун 10 млн доллар имтиёзли кредит ажратади

582

Ҳукумат тадбиркорлик учун имтиёзли насиялар бериш бўйича дастурни ишга киритди. Насияга маблағни рус-қирғиз тараққиёт жамғармаси ажратади.

Премьер-министр Сапар Исаков кичик тадбиркорлик учун имтиёзли насияларни бериш бўйича буйруққа қўл қўйди.

«Кичик бизнес микро молиялаш янги усулининг кўмаги орқали ривожланиш учун янги стимул олади. Янги иш ўринлари ташқил қилиниб, янги кичик корхоналар очилади, иқтисодимизнинг турли тармоқларидаги ишлаб чиқариш кенгайтирилади», – деди Сапар Исаков.

Рус-қирғиз тараққиёт жамғармаси имтиёзли насияларни бериш учун 10 млн доллар ажратади.

Насияларни қуйидаги тармоқларнинг тадбиркорлари олишади:

  • Агро енгил саноат комплекси;
  • Тикувчилик ва текстиль саноати;
  • Қайта ишлаш саноати, шунингдек қишлоқ жойларида маҳаллий хом ашё ва материалларни қайта ишлаш бўйича корхоналар;
  • Маҳаллий ишлаб чиқариш, асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, маркетинглаш, ривожлантириш ва сотиш билан шуғулланган ҳудудий савдо –логистик компаниялар;
  • Қишлоқ жойларида туризм;
  • Қуйидагиларни таъминлаган иқтисоднинг барча тармоқлари: – экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш; – замонавий технологияларни киритиш; – юқори технологик маҳсулотларни чиқариш.

Насиялар тамаки, алкогол, қурол-яроқ маҳсулотларини ишлаб чиқарган ёки ўйин тадбиркорлиги эгаларига берилади.

Насиянинг кўлами 500 минг сомдан ошмаслиги керак. Насия 24 ойга берилиб, имтиёзли муддати 6 ойни ташкил қилади. Юқори фоизлик чегирма – 14 фоиздан юқори бўлмайди.

Устамаларни ҳар ойда, насиянинг асосий миқдорини ҳар уч ойда тўлаб туриши керак.

Гаров талаб қилинган вақтда насиянинг гарови 120 фоиздан ошмаслиги керак. Насия муддатидан аввал тўлаш учун қўшимча тўлов олинмайди.

Рус-қирғиз тараққиёт жамғармаси 2014-йили ЕОИИга қўшилаётган вақтда қирғиз тадбиркорларини қўллашга асосланган. Жамғарма 2017-йили 226 млн сом миқдорида насия берганини билдирган.

Насияларнинг кўпи қишлоқ хўжалигининг лойиҳалашга, транспорт тармоғига, логистика ва савдо-сотиққа кетган.

Муаллиф: Анна Капушенко