Халқаро «Манас» аэропортида «электрон дарвоза» тизими ўрнатилди. У йўловчиларга назоратдан чегарачи иштирокисиз ўтишга имкон беради. Ҳозирча янги киритилган тизим биометрик паспортлари бор қирғизистонликлар учунгина ишлайди.
Йўловчиларни ўтказиш учун уч «электрон дарвоза» «Манас» аэропортида 28-декабрда ишлай бошлаган.
Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) раҳбари Дастан Догоев билдиришича, «электрон дарвоза» биометрик паспортдаги чип маълумотларини ўқиб, одамнинг шахсини тасдиқлйди. Мазкур тизим одамнинг иштирокисиз ишлайди.
«Процесс бундай бўлади: аввалига система аралашувсиз биометрик паспортдаги маълуотларни ўқиб, қўл имзолари бўйича верификация олиб боради, шундан сўнг биометрик сурат бўйича тасдиқлаш ишлари амалга оширилади. Идентификация муваффақиятли ўтган вақтда дарвоза очилади», — деди у.
Премьер-министр Сапар Исаков маълум қилишича, бундай тизим фуқаролар учун қулайлик даражасини юқорилатишга, аэропортнинг ўтказиш имконини оширишга ва коррупцияни қисқартиришга имкон беради.
Ҳозирча «электрон дарвоза» билан биометрик паспортлари бор қирғизистонликларгина фойдалана олишади, бироқ ҳукумат яқин орада бу тизим бошқа ўлкалар фуқароларининг биометрик паспортларини кўра бошлайди деб ваъда қилмоқда.
Чегара хизматининг раҳбари Уларбек Шаршеев билдиришича, бундай тизим Ўш аэропортига ҳам ўрнатилади.
Исаков 4-октябрда «Манас» аэропортига бориб, рўйхатга олиш вақтида катта навбат кутишлардан норози бўлган. Ҳукумат раҳбари раҳбариятга бу масалани ҳал қилишни топширган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева