Бишкекда ҳавонинг ифлосланиш даражаси 2-3 ҳиссага кўтарилган

637

Гидрометеорология агентлиги сўнги ойларда Бишкекда ҳаводаги зарарли моддаларнинг концентрацияси 2-3 марта юқори бўлганини аниқлашган. Мутахассислар бундай ҳолатни шаҳарда машиналарнинг кўплиги билан изоҳлашган. Меъёрга кўра, автомашиналар 10 марта кўп.

Қирғизгидромет депутат Дастан Бекешевнинг саволига жавоб бераркан, ҳавода зарарли моддаларнинг концентрацияси меъёридан бир неча марта юқори.

Асосан азот диоксиди аралашмаси меъёрдан 2,2 марта, формальдегидники 3,6 марта кўп.

«Шаҳарнинг марказий қисмида ҳавонинг ифлосланиши шаҳар бўйича ўрта кўрсаткичдан юқори», — деб айтилади агентлик маълумотида.

Мазкур муассасада газоанализаторларнинг йўқлиги билан ҳозирда бор ускуналарнинг ишдан чиқиб қолиши сабабли шаҳарда 2000-йиллардан бери углевод оксидларининг концентрациясини кузатиш олиб борилмаган.

Мутахассислар ҳавода зарарли моддаларнинг даражасини кўтарилишига автомашиналарнинг кўплиги сабаб бўлмоқда деб билдирмоқда. Агентлик маълумотига кўра, Бишкек 40-45 минг автомобилга мослаштирилган, бироқ ҳозирда шаҳарда 500 мингдан ортиқ машина бор.

Агентлик билдиришича, кундан-кунга Бишкекнинг йўлларига 80 троллейбус, 250 автобус ва 3000 минга яқин кичик автобус чиқади.

«Шу билан бирга бизда атмосферага чиқаётган газларнинг даражаси меъёрий актларга кўра назорат қилинадиган бирор бир ҳужжат йўқ», — деб айтилади билдирувда.

Азот диоксидининг юқори таркиби нафас олиш йўлларидаги касалликларни пайдо бўлишига олиб келади, формальдегид билан заҳарланиш аллергия, зарарли шишларни ва лейкемияга олиб келиши мумкин.

Давлат экотехинспекция кўп миқдорда газ чиқарган машиналардан фойдаланишга йўл қўймаслик учун автомобилларни қайтадан мажбурий техник текширувдан ўтказиш кераклигини таклиф қилмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева