Бишкек: Ҳаракатланаётган машинада туриб олган бола тортилган видео тасвирни милиция текширади

611

Патрул милиция Курманжан Датка кўчасида кетаётган машинанинг багажига туриб олган бола  тасвирга олинган видеони текширмоқда. Унга «Авто бебошлик» учун беш минг сомгача жарима солиниши мумкин.

Видео 27-декабрда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган. Воқеа гувоҳлари "Мерседец" русумидаги ҳаракатланаётган машинанинг багажига туриб олган болани тасвирга олишган. Уларнинг айтишича, бу Курманжан Датка (аввалги Олмота) кўчасида бўлган.

Шунингдек видеода машинанинг ойнасидан бошқа йўловчилар чиқа бошлаганини кўриш мумкин.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг матбуот хизмати бу бўйича текширувлар олиб бораётганини билдирди.

«Агар факт тасдиқланса, қоида бузганлар жавобгарликка тортилади», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Боланинг ҳаракатлари маъмурий жавобгарлик кодекснинг «Авто бебошлик» моддасига тўғри келиши мумкин. Бундай қоида бузиш учун 3 минг сомдан 5 минг сомгача жарима солинади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева