Олий суд «Сентябрь» телеканалини ёпиш бўйича қарорни ўз кучида қолдирди

660

«Сентябрь» телеканалини ёпишга «экстремисттик» материални эфирга узатиш сабаб бўлган. Телеканал коррупция бўйича судланган муҳолифатчи Омурбек Текебаевга алоқадор.

Олий суд 27-декабрда Биринчи май район судининг «Сентябрь» телеканалини ёпиш бўйича қарорини кучида қолдирди.

Телеканалнинг асосчиси Кайиргүл Урумканова суд йиғинида қоида бузарликлар бўлган деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, қораловчи томон уларнинг айбини исботлай олмаган ва ҳимояланувчи тарафнинг далилларини эътибордан четда қолдирган.

«Августда бизга уч ойнинг ичида Олий судда қарордан арзланиш имкониятини беришган. Биз шикоят аризаси бериш учун давлат раҳбариятининг алмашишини куттик, лекин натижа чиқмади», — деди у.

Унинг фикрига кўра, «экстремисттик» материал бўлганда телеканални ёпмасдан, материални ўчириб, огоҳлантириш берилиши керак эди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева