«Бадиий фонд» Москвада Айтматовнинг ҳайкалини 27,5 млн сомга ўрнатади

632

Чингиз Айтматовнинг эсталигини ўрнатишга эълон қилинган тендерни «Бадиий фонд» компанияси ютиб олди. Ёзувчининг қўрғошиндан ясаладиган ҳайкалини Москвада 27,5 млн сомга ўрнатишади. Бу тендерни эълон қилган маблағнинг миқдоридан 500 минг сомга арзонроқ.

Эсталик Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан Москва жанубидаги гул боққа ўрнатилади. Москва мэри Сергей Собянин монументни ўрнатиш бўйича буйруққа 21-декабрда қўл қўйган.

«Бадиий фонд» компанияси ҳайкалларни ясаш, мактаб ва музейларни безаш билан шуғулланади. Монументни ясаш ва ўрнатишнинг баҳоси 27,5 млн сомни ташкил қилиб, бу биринчи эълон қилинган пулдан 500 минг сом арзон.

Чингиз Айтматов — қирғиз ва совет иттифоқи ёзувчиси. У репрессияга учраган қирғиз сиёсатчиси Тўрақул Айтматовнинг ўғли. Айтматов ветеринар иш билан бирга повестлар ҳам ёзган.

Унинг биринчи «Газетачи Дзюйо» повести 1952-йили чоп этилган

1957-йили «Юзма-юз» ва «Жамила» асарлари нашр қилинган. «Жамила» учун уни совет ҳукумати танқид қилиб, бироқ ўша йили бу асар чет тилларига таржима қилиниб, ўз навбатида ёзувчига машҳурликни олиб келган.

Айтматов Қирғизистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, кейинчалик унинг раиси бўлиб, кўплаган иқтидорли адабиётчилар билан поэттларни чиқарган.

Унинг асарлариниинг саҳналаштирилиши қирғиз киносининг «Олтин даври»га кирган. Маслан режиссёр Болот Шамшиев «Оқ кема», «Эрта келган турналар», Геннадий Базаров «Сомончининг йўли» фильмларини тасвирга олишган.

1984-йилнинг 2008-йилларигача Айтматов Қирғизистоннинг Бенилюкс ўлкаларида элчиси бўлган.

Айтматов 2008-йилнинг 10-июнида Германиянинг Нюрнберг шаҳрида вафот этган. Уни 14-июнда Бишкекка яқин жойлашган «Ата-Бейит» мемориал комплексида дафн қилишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева