Бишкек: Свердлов ИИБнинг етакчилигига нисбатан тергов бошланди

569

ИИМнинг ишчи комиссияси Свердлов район ИИБ раҳбарияти билан ходимларининг ишини текшира бошлади. Шаҳар яшовчилари милиционерлар уларнинг аризаларини қабул қилишдан ва текширув олиб боришдан бош тортаётганидан бир неча марта арзланишган.

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати билдиришича, ички ишлар министрлигининг ходимлари Свердлов район ИИБнинг ишчилари билан раҳбарятига ничбатан хизмат текширувини бошлашган.

Текширув ҳозирда ҳуқуқ бузиш фактлари бўлганига қарамай, фуқароларга «жиноятларни фош қилишдан асоссиз бош тортишган» 500дан ортиқ ҳолатни аниқлашган.

Шунингдек текширув милиция ходимлари аризаларни рўйхатга олиб, кейин текширув олиб бормасдан, уларни архивга жўнатган 40дан ортиқ ҳолатни аниқлаган.

Милиция бу вақтгача ёрдам кўрсатишдан асоссиз бош тортилган фуқароларнинг барча мурожаатлари бўйича қайтадан тергов амалларини бошлади.

Свердлов ИИБдаги текширувлар натижаси бўйича материаллар юридик баҳо берилиши учун бош прокуратурага ўтказиб берилади. Муассасанинг раҳбарияти билан ходимларга нисбатан тартиб чоралари кўрилади.

Муаллиф: Рустам Халимов