Жалолобод: Қийноқ қўллагани учун уч милиционер 8 йилга қамоққа ҳукм қилинди

621

Жалолобод вилоят суди қийноқ учун Тошкўмир шаҳрининг уч милиционерини саккиз йилга судлади. Тергов версияси бўйича улар эркак кишини жиноятни тан олидириш қийноққа олишган.

Суд қийноқларни қўллагани учун Тошкўмир шаҳрининг ички ишлар бўлимининг икки ходими билан раҳбарини саккиз йилга қамаш ҳукмини чиқарди.

Тергов версияси бўйича милицонерлар эркак кишини жиноятни тан олдириш учун қийнашган.

Милицонерларга нисбатан 2016-йили «Қийноқ» ва «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган эди.

Бирок 22-ноябрда Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳар суди милиция ходимларини фақатгина ваколатларини суитеъмол қилганликда айблаган. Уларга нисбатан олти йилга кесиш ҳукми чиқди.

Айбловчи томон суднинг уларни «Қийнаш» моддаси бўйича айбдор эмас деб топиш қарорига маъқул эмас ва суднинг қароридан юқори инстанцияга арзланди.

Муаллиф: Медлен Сапаралиева