НТС телеканали мулкининг қамоққа олиниши юзасидан шикоят қилади

673

Телеканал вакиллари суд «қарорни қоида бузишлар билан қабул қилгани учун» мулкнинг ҳибсга олинишидан арзланишларини билдиришди.Телеканал ишини аввалги тартибда давом эттирмоқда.

НТС юристи Амантур Абдрахманов билдиришича, Бишкекнинг районлар аро судининг мулкни қамоққа олиш бўйича қарорида қоида бузишлар бор.

Унинг айтишича, суд ариза асосини текширмаган ва ярим соат ичида НТС мулкини ҳибс қилишга қарор чиқарган.

«Даъво муддатининг эскириши уч йилни ташкил қилади. Улар даъвони 2011-йилдаги воқеалар бўйича беришмоқда, ундан бери олти йил ўтди. Биз эскириш муддати ўтаётганини қўпол қоида бузиш деб ҳисоблаймиз», — деди Абрахманов.

НТСга ариза берган «Grexton Capital Ltd» муваққат ҳукумат компания раҳбариятига «сиёсий таъқиб» қилган деб билдирмоқда.

Кейинчалик ҳукуматга 2010-йили муваққат ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган Алмазбек Атамбаев келган.

«Бу "Аянт" (аввалги НТСга эгалик қилган — ред.) компаниясидан қарзларни ундириб олиш учун даъво аризаси беришга форс-мажор, енгилмас кучнинг омили бўлиь қолган», — деб айтилади телеканалга нисбатан аризада.

Абдрахмановнинг айтишича, 2009-йили «Аянт» компанияси Максим Бакиев назоратидаги НТС телеканалини ўтказиб беришга мажбур бўлган. Бироқ 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин Қирғизистон судлари НТС телеканалини биринчи эгасига қайтаришган.

«Биз қамоққа олиш бўича қарордан арзланамиз. Биз ариза берган томон келтираётган барча даъволарни бекор қилади деб ҳисоблаймиз. Ҳақиқат биз томонда. Ариза берувчининг даъволари аҳамиятсиз», — деди Абрахманов.

Телеканал бош директори Жайнак Усон ўғли телеканал аввалги эгасига ишлаётганини айтди.

«Суд ижрочилари 20-декабрда мулкни хатлов қилишни якунлашди. Мулкни менга ишонч асосида бошқарувга ўтказиб беришди. Ҳозирда компания аввалги тартибда ишламоқда. Биз эфирга чиқяпмиз, бирор марта ҳам узулиш бўлмади. Бизга контентни ўзгартириш бўйича бирор бир таклифлар тушмади», — деди у.

Мулкни ҳибс қилиш

Суд ижрочилари НТС телеканали биносига 19-декабрда келишган. Улар телеканал ходимларига Бишкек районлар аро судининг компаниянинг кўчмас ва кўчар мулкларини ҳибс қилиш ҳақидаги маълуотномасини кўрсатишган.

Суд телеканал мулкини «Grexton Capital Ltd» компаниясининг аввал телеканалга эгалик қилган «Аянт» компаниясига нисбатан берган аризаси асосида қамоққа олган.

«Grexton Capital Ltd» компаниясининг вакили Елена Дзимидовичтин айтишича, фирма 2009-йили уч компанияга 2 млн 457 минг АҚШ долларини солган. Олувчиларнинг бири қатори «Аянт» компанияси бўлган.

Дзимидович 2011-йили «Аянт» компаниясни ноқонуний турда тугатишган деб билдирмоқда, сабаби компаниянинг қарзи бўлган. «Grexton Capital Ltd» «Аянт»ни судга берди, чунки унга солинган маблағларни қайтариб олмоқчи.

Телеканал билан алоқаси бор парламент депутати Омурбек Бабанов телеканалнинг мулкини қамоққа олишни «рейдерлик босиб олиш» деб атади.

«Grexton Capital Ltd» компанияси ортида ким бор?

«Grexton Capital Ltd» компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилиш ишончига Сергей Костырин қўл қўйган. У Қир0изистоннинг қулатилган президенти Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг яқини.

Ишончга кўра, компания Белиз давлатидаги офшорларда бор. Ишонч ҳозирда Курманбек Бакиев яшаётган Белорусиянинг Минск шаҳрида тузилган.

Сергей Костырин — Максим Бакиевнинг синфдоши. У халқаро қидирувда, уни Қирғизистонда жиноий даромадларни яширгани учун сиртдан 20 йилга турмага кесишган.

Костырин 2010-йилдаги апрель инқилобигача тасарруфида «Пирамида» ва «Бешинчи канал» телекомпаниялари бўлган «25 кадр» компаниясига эгалик қилган. Бакиев қулатилгандан кейин бу каналлар миллийлаштирилган.

Муаллиф: Анна Капушенко