НТС мулкининг ҳибс қилиниши. Нималар маълум. Канал эфирни давом эттирадими?

800

Омурбек Бабанов билан алоқаси бор НТС телеканалининг мулки ҳибсга олингани учун эфирга чиқмаслиги мумкин.

Нима бўлган эди?

Суд ижрочилари милиционерлар иштирокида 20-декабрда НТС телеканали мулкини рўйхатга ола бошлади. Суд телеканал мулкини «Grexton Capital Ltd» компаниясининг аввал телеканалга эгалик қилган «Аянт» компаниясига нисбатан берган аризаси асосида қамоққа олган.

Ҳозирча «Grexton Capital Ltd» компанияси даъвосининг мазмуни тушунарсиз.

Суд департаментининг матбуот котиби Назира Сагыналиева телеканалнинг мулки «бутунлик учун» ҳибс қилинган.

«НТС телерадиокомпанияси мулкини унинг бутунлигини таъминлаш ва унга эгалик қилишга, шунингдек мулкни ишончли бошқаришга ўтказиб бериш таъқиқланди», — деди у.

Бироқ телеканал юристи Амантур Абдрахманов суднинг маълуомтига кўра билдиришича, НТС телекомпанияси иш бўйича учинчи томон қатори ўтмоқда ва юридик томондан жавобгарлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

«Нима учун НТС телекомпанияси бу иш бўйича учинчи томон қатори ўтмоқда? Қайси асос бўйича телекомпания мулки ҳибсга олинди? Биз билмаймиз. Ҳеч қандай алоқа йўқ. Биз суднинг қарори ноқонуний чиқарилган деб ҳисоблаймиз ва у бўйича арзланамиз», — деди юрист.

«Grexton Capital Ltd» компаниясининг ортида ким турибди?

«Grexton Capital Ltd» компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилиш ишончига Сергей Костырин қўл қўйган. У Қирғизистоннинг қулатилган президенти Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг яқини.

Ишончга кўра, компания Белиз давлатидаги офшорлорда бўлган. Ишонч вақтида Курманбек Бакиев яшаётган Белоруссиянинг Минск шаҳрида тузилган.

Сергей Костырин — Максим Бакиевнинг синфдоши. У халқаро қидирувда, шу билан бирга уни Қирғизистонда жиноий даромадларни яшириш учун сиртдан 20 йилга турмага кесилган.

Костырин 2010-йилдаги апрель инқилобигача тасарруфида «Пирамида» ва «Бешинчи канал» телекомпаниялари бўлган «25 кадр» компаниясига эгалик қилган. Бакиев қулатилгандан кейин бу телеканаллар миллийлаштирилган.

Телеканалга нима бўлади?

Телеканал раҳбарияти мулклар рўйхатга олингандан кейин қамоққа олиниб, кейин телеканал ўзининг эфирини тўхтатиши мумкин деб хавотирмланишмоқда.

«Мулкни қамоққа олиш жараёни битгандан сўнг уни сақлаш вазифасини кимга ўтказиб бериш — суд ижрочиларининг ҳуқуқи. Агар бизга берса, кейин ишласак бўлади. Бироқ ҳозирча кимга берилиши айтилмади. Бошқаларга ўтказса, мулкдан биз фойдалана олмаймиз. Жараён битса, телеканал ёпилиши мумкин», — деди юрист.

«Grexton Capital Ltd» компаниясининг вакили Елена Дзимидович 19-декабрда билдиришича, канал мулкини рўйхатга олиш унинг эфирга чиқишига тўсқинлик қилмайди

Телеканал юристи билдиришича, агар канални ёпишса, унда 120 ходим ишсиз қолиши мумкин.

«Бугун НТС телекомпаниясининг раҳбарияти учун нима тайёрлашаётгани ҳақида тахминлар бўлмоқда. Биз бугун фақат биз бу қандай бўлиши мумкинлигини тахмин қила оламиз. Сизлар бу нарсаларнинг барчаси космос тезлиги каби бажарилаётганини сезяпсиз, барча органлар ҳаракатда », — деди юрист Амантур Абдрахманов.

Телеканал раҳбариятининг реакцияси

НТС билан алоқаси бор муҳолифатчи депутат Омурбек Бабанов телеканалнинг мулкини қамоққа олишни «рейдерлик босиб олиш» деб атади.

«Ҳаёлга келмаган иш бўлмоқда. Рейдерлик йўли билан, суддан фойдаланиб, НТС телеканалини тортиб олишмоқчи. Қирғизистон судлари энди Максим Бакиев манфаатларини ҳимоя қилиб қолганми? Юридик ҳужжатлар, ҳақиқатгўйлик — қуруқ варақ, қуруқ сўз бўлиб қолдими? Асосий мақсад — мустақиллик, шахсий телеканални ёпиш ёки тортиб олиш?», — деб ёзган у ўзининг фейсбук саҳифасида.

НТС каналининг бош директори Жайнак Усон ўғли телеканални қамоққа олишни «сўз эркинлигига босим» деб атади.

«Республика — Ата-Журт» парламент фракциясининг депутати Алтинай Омурбекова мулкни қамоққа олишнинг сиёсий сабабларини инкор қилмади.

Муаллифлар: Айдай Эркебаева, Анна Капушенко, Марат Абдикаликов