Турк полицияси тарафидан калтакланган қирғизистонлик аёл юртига қайтиб келди

597

Ташқи ишлар министрлигидан билдиришича, Туркиянинг Аланя шаҳрида икки полициячи томонидан калтакланган аёл Қирғизистонга қайтиб келди. Калтакланаётган аёл тасвирга олинган видео интернетда жорий йилнинг октябрида пайдо бўлган.

Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлиги ахборот хизмати билдиришича, калтакланган аёл Истанбулдан Бишкекка 17-декабрда қўнган. «Ҳозирда у яқинлари ёнида», — деб айтилади ТИМ маълумотида.

Қирғизистоннинг Туркиядаги вакиллигининг маълумотига кўра, элчилик жаюрланувчи, унинг Бишкекдаги қариндошлари ва уни даволаётган врачлар билан доимо алоқада бўлган.

«Биз биринчи манбаалардан унинг ҳозирги аҳволи ҳақида хабардор бўлиб, унинг уйига қайтиб бориш мақсадида даволаниши битишини кутдик», — деб айтилади дипломатик вакилликнинг маълумотида.

Элчиликдан қирғизистонлик аёлни калтаклаган икки полицияни жазолаш бўйича турк полициясининг вакиллари билан «ишлашни давом эттираётганини» қўшимча қилишди. Бу бўйича кейинги суд мажлиси 2018-йилнинг март ойида бўлади.

Аёлнинг калтакланаётгани тасвирга олинган видео интернетда 2017-йилнинг 4-октябрида пайдо бўлган. Видеода полиция ходимлари йўлнинг ўртасида ётган аёлни сочидан судраб, тепкилиб ва таёқ билан уришаётганини кўриш мумкин.

Кейинчалик полиция ходимлари билдиришича, у «ҳуқуқ тартибот органлариининг ишига тўсқинлик қилган». Шундан сўнг қизни калтаклаган полиция ходимларининг бирини қамоққа олишган.

Жабрланган аёл бир неча муддат Адана шаҳридаги руҳий касалхонада даволанган.

Муаллиф: Рустам Халимов