Зилалиев жиноий иш сабабли истеъфога чиқди

642

Давлат мулк фондининг раҳбари Дуйшонбек Зилалиев тайинланганидан кейин бир ойдан сўнг хизматдан кетди.

Зилалиевнинг хизматдан кетиши бўйича 21-декабрда давлат мулкни бошқариш фондининг матбуот хизмати билдирган.

Зилалиев ўзининг хизматдан кетишини президентнинг инаугурацияси кунида бомба бўйича ёлғон маълумот учун қўзғалган жиноий ишнинг фигуранти бўлиб қолгани билан тушунтирган.

«Яқинда мен анча тушунарсиз бўлган эҳтимолий бомба қўйилгани бўйича маълумот ҳақидаги жиноий ишнинг фигуранти бўлиб қолдим. Бу факт жамоатчиликда жуда катта резонанс яратиб, энди ОАВлари бу бўйича мени қўллаб, оммавий жазавани бошлашган. Бу ҳолат албатта менинг номусим ва шарафимга салбий таъсир қилди, бундан ҳам муҳими бутун ҳукуматга соя солмоқда», — деб келтирди Зилалиевнинг сўзини матбуот хизмати.

Зилалиев ҳукумат ва премьер-министр Сапар Исаковни «зарб остида қолдиришга» ҳуқуқим йўқ деб ҳисоблайди.

«Юзага келган вазиятда бу жиноий иш бўйича текширувлар якунлангунга қадар ягона тўғри қарор — хизматдан кетишим бўлади», — деб айтилади матбуот хизматининг маълумотида.

Жиноий иш

ДМБФ етакчилигига Зилалиев 23 ноябрда тайинланган. Аммо 13 декабрга келиб Зилалиев 24 ноябрда ўтган президент инаугурация кунидаги бомба тўғрисида билдирилган хабар сабабли жиноят ишининг фигурантига айланди.

МХДҚнинг расмий вакили Рахат Сулайманов «Азаттык» радиосига бомба ҳақида маълумот 24-ноябрда инаугурация куни ИИМнинг академияси курсантидан тушганини айтган.

«Ички ишлар министрлиги академияси курсантининг билдиришича, портловчи модда ҳақида маълумот берган одам давлат мулкни бошқариш фондининг етакчиси Зилалиев бўлиб чиқмоқда», — деди Сулайманов.

МХДҚ  «Террор ҳаракати бўйича ёлғон маълумот бериш» моддаси бўйича Зилалиевга жиноий иш очди.

Зилалиевнинг ўзи эса инаугурация куни бомба тўғрисида хабар бергани тўғрисидаги гап «бўҳтон» деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Анна Капушенко