Давлат «Қирғиз темир йўли» компанияси билдиришича, 2018-йилнинг ёз фаслида Тошкент — Балиқчи темир йўл қатнови жонланади. Ўзбекистон билан Қирғизистон президентлари бу маршрут бўйича қатновни амалга оширишга декабрнинг бошида келишиган.
«Қирғиз темир йўли»нинг матбуот хизмати билдиришича, йўловчи ташиган Тошкент — Балиқчи поезди 2018-йилнинг ёз фасли давомида ҳафтада бир марта қатнайди.
Маршрут Шимкет — Жамбил — Бишкек — Балиқчи шаҳарлари орқали ўтади.
Ҳозирда икки ўлканинг темир йўл администрациялари поездларнинг юриш тартибини ишлаб чиқишмоқда. Йўл ҳақининг нарҳи ҳозирча номаълум. Поезд 27 соатга яқин йўл юриши тахмин қилинмоқда.
Қирғизистонда бўлган 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин Тошкентдан поездлар Иссиқкўлга қатновни тўхтатишган.
2015-2016-йилларнинг ёз ойларида икки ўлканинг ҳукумати Тошкент-Балиқчи темир йўл қатновини жонлантиришга келишишган. Унда бир томонга боришнинг баҳоси 4,5 минг сомни ташкил қилган.
Бироқ 2017-йили поезд қайта бу маршрут бўйича қатновини тўхтатган, сабаби икки ўлка ҳукуматлари керакли келишувларга эришолмаган.
Жорий йилда Тошкент-Балиқчи маршрути бўйича қатновни амалга ошириш бўйича икки ўлка раҳбари Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков декабрнинг бошида Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашган вақтда келишилган.
Қирғиз-ўзбек муносабатлари 2016-йилнинг сентябрида, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан кейин яхшилана бошлаган.
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга Ислом Каримов вафотидан кейин ўлкани Алмазбек Атамбаев бошқарганда келган.
Унда томонлар икки ўлка ўртасидаги чегаранинг 80 фоизини аниқлаш бўйича ҳужжатга қўл қўйишган, шу билан бирга Қамбар-Ота 1-ГЭСини биргаликда қуришга келишишган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева