СУД «Заноза»нинг асосчилари билан Чолпон Жакуповага Атамбаевга қарзни бўлиб тўлашга изн бермади

502

Бишкекнинг Октябрь район суди «Заноза» (ҳозирги Kaktus.Media) нашрининг ташкилотчилари Дина Маслова ва Нарин Айипга, шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакуповага собиқ президент Алмазбек Атамбаевга 9 млн сомни бўлиб тўлашга рухсат бермади.

Дина Маслова, Нарин Айип ва Чолпон Жакупова беш аризанинг бири бўйича Атамбаевга ҳар ойда ўз маошларининг 50 фоизини бўлиб тўлашга рухсат олиш учун судга мурожаат қилишган.

Kaktus.Media нашрининг ташкилотчиларидан бири Дина Маслова «Клооп» журналистига билдиришича, суд уларни Атамбаевга маънавий зарарни бир марта тўлаб қутилиш мажбуриятини юклаган.

«Уч суд жараёни тез ўтиб кетди. Судья ўзининг инкорини тушунтирмади. Айбловчи томоннинг фикрича, қарзни бўлиб тўлаш жуда узоққа чўзилиб кетади», — деди у.

Маслова у 3 млн ҳунни тўлашдан қочмаганини ,бироқ қарзни ёпиш учун улар оладиган ҳеч қандай мулклари йўқлигини айтди.

«Нарин Айипни бир хонадони бор, бироқ у ерда уч киши мулкка эгалик қилади ва ҳар бири хонадоннинг учдан биригаталабгор бўлмоқда. Жакупованинг Иссиқкўлда қарзнинг ҳисобига оладиган коттежи бор», — деб билдирди у.

Маслованинг айтишича, улар бу қарорни шаҳар судига арзланишади.

Қирғизистон қонунлари бўйича агар агар жавобга тортилаётган одам ҳунни тўлаб бермаса, уларга жиноий иш қўзғалиши мумкин. Тўлашдан қочиш учун бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Муаллиф: Айдай Эркебаева